UZ

Сўнгги янгиликлар

14:53Футбол бозорида янги давр: "Барселона" Ямаль учун мисли кўрилмаган таклиф олди!  0 14:26Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлик ўйинлари олдидан йиғин ташкил этади  0 13:58"Реал" Ҳоланд учун ҳаракатни бошлади  2 13:31Марсело Бьелса: "Рақиб жамоада Фабио Каннаваро каби юқори малакали мураббий бошчилик қилаётгани биз учун синов"  5 13:05"Қишки тозалаш": "Арсенал" 3 нафар футболчиси билан хайрлашади  0 12:36Ўзбекистон - Уругвай. Тахминий таркибимиз  18 12:30"Бунёдкор"нинг италиялик таҳлилчиси: "Каннаваро – ривожланиш учун улкан имконият"  2 12:11"Арсенал" собиқ футболчиси "Лутон Таун"ни бошқаради  0 11:43"Ал Аҳли" Педро трансфери борасида музокараларни бошлади  0 11:17Netflix Чемпионлар Лигаси ҳуқуқларини сотиб олмоқчи  0 10:40Златан Ибрагимович: "Айримлар бир-икки мавсум ярқ этиб кўринади-ю, сўнг йўқолиб кетади, Модрич эса 20 йилдан буён юқори даражада ўйнамоқда"  8 10:10Манба: "Барселона" Маркус Рэшфордни "Манчестер Юнайтед"дан тўлиқ сотиб олади  1 09:40Хави: "Барселона"га керак бўлган янги футболчи — Холанд  6 09:10Гана терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди  4 08:40Уругвай билан охирги тўқнашувда таркибимизда кимлар ўйнаган?  5

Англия премьер-лигаси. 3-турнинг энг муҳим 10та сурати Янгиликлар

Англия премьер-лигаси. 3-турнинг энг муҳим 10та сурати

Дам олиш кунлари Англия премьер-лигасида 3-тур ўйинлари бўлиб ўтди.


"Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл" 0:0. Уэйн Руни ва жамоадошлари ҳар қанча уринишмасин Тим Крул дарвозасини ишғол қила олишмади. Голландиялик посбон голландиялик мураббий Луи Ван Гал жамоасига қарши ўйинда гол ўтказмади.



"Сандерленд" - "Суонси" 1:1. Ҳайрон бўлманг бу "Суонси" ҳужумчиси Батефимби Гомис, у гол урса шундай нишонлайди. Гомис бу мавсум кетма-кет учинчи ўйинда шундай ҳаракатни амалга оширди.



"Норвич" - "Сток Сити" 1:1. Бу эса Жердан Шакири. "Бавария" асосий таркибига кира олмай "Интер"га ўтган, у ерда ҳам ишлари юришмай Англияга келди. У "Сток Сити"даги дебют ўйинида Маме Бирам Диуфга голли пас оширди.



"Лестер" - "Тоттенхэм" 1:1. Англия премьер лигасида ҳозирча 4та гол урган жазоирлик Рияд Маҳрез тўпурар бўлиб турибди. У ҳам барча ўйинларда гол урмоқда, "Тоттенхэм"га қарши ўйин ҳам мустасно бўлгани йўқ.



"Кристал Пэлас" - "Астон Вилла" 2:1. Танишинг, Бакари Сако "Кристал Пэлас"нинг малилик ҳужумчиси. Ўтган йил Чемпионшипда "Вулверхэмптон"да ўйнаган Сако ҳаётида илк бор АПЛ доирасида майдонга тушиб, гол уришга муваффақ бўлди. Унинг 87-дақиқадаги голи "Пэлас"га 3 очко келтирганини ҳам қўшимча қиламиз.



"Вест Хэм" - "Борнмут" 3:4. АПЛнинг дастлабки икки ўйинида умуман гол ура олмаган "Борнмут" учинчи турда кимсан "Вест Хэм"га, сафарда, 4та гол уришга эришди. АПЛ дебютантлари сафида 23 ёшли Каллум Уилсон 3тагина тўп киритди ва одатга кўра ўйинда фойдаланилган тўпни "ухлатди".



"Вест Бромвич" - "Челси" 2:3. Август ойи бошида "Барселона"га Европа Суперкубогини олиб берган Педро кутилмаганда "Челси"га кўчиб ўтди. Унинг АПЛдаги дебюти ҳам кутилмаган бўлди. "Вест Бромвич"га қарши ўйинда ҳисобни айнан Педро очди, кейинги голга ҳаммуаллифлик қилди, "Челси" айнан шу баҳсда мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди.



"Эвертон" - "Манчестер Сити" 0:2. "Шаҳарликлар" мавсумни ажойиб тарзда бошлашди: 3та ўйин 3та ғалаба. Ўтган турда "Сити" Коларов ва Насрининг голлари эвазига Ливерпулда "Эвертон"ни таслим қилди.



"Уотфорд" - "Саутгемптон" 0:0. Испаниялик Кике Санчес Флорес бошқарувидаги "Уотфорд" мавсумнинг дастлабки уч учрашувида умуман мағлуб бўлмади...ғолиб ҳам бўлгани йўқ. 3 ўйин, 3 дуранг. Сўнгги турда жамоа "Саутгемптон" билан муроса кўчасини танлади. Кейинги турни "Уотфорд" сафарда "Манчестер Сити"га қарши ўтказади...



"Арсенал" - "Ливерпуль" 0:0. Лондон шаҳрининг бир клубидан иккинчисига кўчиб ўтган тажрибали Петр Чех дастлабки икки ўйинда жуда кўп "қовун"лар тушурди. 3-турга келиб чехиялик посбон ўзига келиб олди. "Ливерпул"га қарши баҳсда Петр рақибнинг 8та зарбасидан сўнг тўпни қайтарди.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика