UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  1 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  4 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1

Англия премьер-лигаси. 16-тур йўқотишлари Янгиликлар

Англия премьер-лигаси. 16-тур йўқотишлари

Бугун, Англия премьер-лигасининг 16-туридан ўрин эгаллаган етти учрашув бўлиб ўтади.
FIFA.UZ фойдаланувчиларига эса, бугунги учрашувларда майдонга туша олмайдиган футболчиларни рўйхатини эълон қиламиз.

"Манчестер Сити" - "Арсенал" 17:45
Турнинг марказий учрашувларидан бири бўлган учрашувда мезбонлардан Венсен Компани, Яя Туре, Серхио Агуэро майдонга тушишга тайёр. "Бавария" билан бўлиб ўтган учрашувда жароҳат олган Мика Ричардс эса, учрашувни ўтказиб юборади. Бундан ташқари Настасич ва Йоветич ҳам ўйинда қатнашмайди.

Лондонликлар таркибида Арсен Венгер Бакари Саньяни майдонга тушуришга жазим этармикин? Мазкур футболчи оёғида жароҳат бор. Лукас Подольски эса тўлиқ спорт формасини тиклаб олгани йўқ. Аксинча Жек Уилшер ва Аарон Ремзи эса майдонга асосий таркибда тушишга тайёр.

"Кардифф" - "Вест Брович" 20:00
"Кардифф" жамоаси ҳимоячиси Эндрью Тейлор жароҳатдан тикланиш жараёнида ўнинг ўрнини эгаллаган ҳимоячи Деклан Раддани захира ўриндиғига равона этишга тайёр.
"Вест Брович" таркибида эса, машҳур футболчилардан бири бўлган Николя Анелка бир ярим ойлик танаффусдан сўнг яна майдонга қайтишга тайёр. Йонес Олссен эса учрашувни мадон ташқарисиа кузатишга мажбур.

"Челси" - "Кристал Пэлас" 20:00
Лондон жамоасида эса, фақатгина бир йўқотиш бор у ҳам бўлса - Гари Кейхилл. "Стяуа" билан бўлиб ўтган учрашувда дам олган Сесар Аспуликуэта эса майдонга тушиш эхтимоли катта.

Меҳмонлар таркибида ҳам йўқотишлар бор, у ҳам бўлса ҳимоячи Дина Мокси. Аксинча Янник Боласии эса рақибларга қарши курашишга тайёр.

"Эвертон" - "Фулхэм" 20:00
Жеймс Макартни "Эвертон"га бугун ёрдам бера олмайди. Бунга эса, огоҳлантиришлар сабабчи. Унинг ўрнини Леон Осман эгаллаши кутилмоқда. Тони Хибберт эса, кечаги машғулотларда қаҳрамонларча ойёғини қайириб олган. "Фулхэм"га бугунги учрашувда Даррент Бент каттагина куч қўшишга тайёр.

"Ньюкасл" - "Саутгемптон" 20:00
Мезбонлар таркибида ҳам кичик йўқотиш бор у ҳам бўлса ярим ҳимоячи Йоан Кабайе.

"Саутгемптон" жамоасида эса қора кунлар давом этмоқда. Ушбу жамоада бугун Артур Боруц, Келвин Девис, Наталиел Клайн, Даниел Фокс ва Виктор Ваньяма майдонга туша олмайди.

"Вест Хэм" - "Сандрленд" 20:00

"Вест Хэм" сафида эса  Гай Демси, Жеймес Колинс майдонга тушиши мумкин. Кевин Нолан 3 учрашувга четлатилган. Стюарт Даунинг ва Энди Кэррол жароҳати боис учрашувни ўтказиб юборади. Жеймис Томкинс ва Равел Мориссон учрашувни ўтказиб юборишлари ҳақиқатга яқинроқ.

"Халл" - "Сток Сити"

"Халл" бош мураббийи Стивен Куин ва Соне Алуко хизматидан ҳозирча фойдалана олмайди.

"Сток Сити" бош мураббийига бугунги учрашувда қийин бўлади. Жамоанинг асосий дарвозабони Асмир Бегович жароҳати боис жамоасига ёрдам бера олмайди. Эрик Питерс рақибларни ер тишлатишга тайёр. Метью Этерингтон ҳали ўйнашга тайёр эмас.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика