UZ

Сўнгги янгиликлар

00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  2 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  0 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  0 21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  1 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  3 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  3 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  15 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  2 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0

Англия ЛК. Моуриньо пенальтилар сериясида шогирдини мағлуб этди ва "Тоттенхэм" чорак финалга йўл олди Янгиликлар

Англия ЛК. Моуриньо пенальтилар сериясида шогирдини мағлуб этди ва "Тоттенхэм" чорак финалга йўл олди

Англия Лига Кубогининг 4-босқичи доирасидаги "Тоттенхэм" - "Челси" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Тоттенхэм – Челси 1:1

"Тоттенхэм Хотспур Стэдиум"

Гол: Вернер (19), Ламела (84)

Тоттенхэм – Льорис, Регилон, Орье, Танганга (Кейн, 70), Дайер, Сиссоко, Ндомбеле, Ламела, Жедсон Фернандеш (Хейбьерг, 63), Бергвейн (Лукас Моура, 76), Алдервейрелд.

Челси – Менди, Томори, Чилуэлл (Эмерсон, 66), Зума, Аспиликуэта, Ковачич (Канте, 70), Жоржиньо, Маунт, Хадсон-Одои, Жиру (Абрахам, 76), Вернер.

Огоҳлантириш: Ковачич (45+1), Орье (59), Танганга (61).

ЯНГИЛАШ

Маунт йўқ! Хато!! "Тоттенхэм" чорак финалда!! Моуриньо пенальтилар сериясида шогирдини мағлуб этди, бу унинг учун биринчиси! Ажойиб ўйин учун икки жамоага раҳмат айтамиз! 

Кейн гол, 5:4!

Эмерсон гол, 4:4!

Моура гол, 4:3!

Жоржиньо гол, 3:3!

Хейбьерг гол, 3:2!

Аспиликуэта гол, 2:2!

Ламела гол, 2:1!

Абрахам гол, 1:1!

Дайер гол, 1:0!

Моуриньо бориб шогирди билан қўл ташлашиб, унга омад тилади. Дайер тўпга яқинлашмоқда.

Учрашувнинг асосий вақти якунланди! Пенальтилар серияси!

Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

84. ГООООООООООЛЛЛ!!! Ламелаааааа!! Регилондан ассист! Ҳеч қандай оффсайд йўқ! "Тоттенхэм" супер ўтказаётган бўлимида мантиқий гол билан якунлади! 

81. Кейн бошлади. Фақат ноаниқ зарба билан бошлади.

79. Маунт агарда тўпни Хадсон-Одоига ошириб бера олганида барчаси гол билан якунланиши мумкин эди.

78. Тушунарли! Жозе кийим алмаштириш хонасидаги Дайерни чақириб чиқди.

77. АБРААААХХАААММММ!!! Ажойиб вазиятдан фойдалана олмади. Бу паллада Моуриньо кийим алмаштириш хонасига кириб кетди. Нима бўлди экан?!

74. ЗАРБААААААААААААА!!! ВЕРНЕЕЕЕЕРРРР!! ЛЬОРИИИССССС!! Тимонинг яқин масофадан йўллаган жуда кучли зарбасини Уго ушлаб олди!

72. Регилон бугун яхши ўйнамоқда. Унинг боши билан берган зарбаси ноаниқ кетди.

66. Зума жамоасини хавфли вазиятдан ва эхтимолий голдан қутқариб қолди. Агарда у тўпни олиб қўймаганида Бергвейн Менди билан бирга бир ҳолатда қолиши мумкин эди.

62. АСПИИИИИИИ!!! "Шпорлар"ни шок ҳолатига тушириб қўйиши мумкин эди. У ҳимоячидан ўтиб кетган тўпни дарвозага йўллай олмади.

61. Тезкор ҳужумни тўхтатгани учун Танганга огоҳлантирилди.

58. Аспиликуэтанинг зарбаси ноаниқ кетди.

56. БЕРГВЕЕЕЕЙЙЙННННН!! Томоридан ўта олганида марра уники эди...

54. УХХХХХХ!!! Аспиликуэта ўз жарима майдончаси ичида рақибини йиқитди. Бироқ ҳакам пенальти белгиламади.

53. ЗАРБААААААА!!! Бергвейн яна бир қулай вазиятни кўкка совурди. "Шпорлар" иккинчи бўлимни анчагина ҳужумкор бошлади.

50. ЗАРБААААААААА!! Регилоннннннннннн!!! Унинг яқин масофадан берган зарбаси Мендининг қўлларига тегиб, бурчакка чиқиб кетди!

49. ЗАРБААААААА!! Бергвейннинг хавфли зарбаси ноаниқ кетди. Бу нуқтадан ноаниқ зарба беришнинг ўзи мушкул иш эди.

48. "Тоттенхэм" таймни ҳужум билан бошлади. Жедсоннинг қанотдан марказга оширган тўпи ҳимоячилардан ўтмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Демак, жамоалар майдонга қайтиб чиқишди.

45+1. "Тоттенхэм" стандарт вазиятга эга бўлди. Ундан оширилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди ва биринчи бўлим якунланди.

1-бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

43. Беозоргина "Тоттенхэм"нинг яна бир ҳужуми ўхшамади. Ламела тўпни олдириб қўйди.

40. Хадсон-Одои ҳужумга ўтаётганди. Оффсайд қайд этилди. Бизга Кейнни кўрсатишмоқда. Ростдан ҳам "Тоттенхэм" ҳужумчисиз ўйнаётгандек кўринмоқда.

35. Энди "Челси" катта устунликка эга.

30. "Челси" жуда тартибли ўйнамоқда, прессингга эса "шпорлар" футболчилари дош бера олмаяпти.

27. Кутилмаган ҳолат. Лэмпард ҳамда Жозе мунозарага бормоқда. Бунинг сабаби - Зума симуляция ишлатгандек кўринди. Бу эса "ўзгача"га ёқмади.

25. Дайер жароҳат олган вақтда бизга голни такрор ва такрор намойиш қилишди. Регилон аввалига тўпни рақибига бериб қўйди ва тўпни олиб қўйиш учун "дўкон"га кетди. Бу паллада Девинсон Санчес ўйинга тушишга тайёрланмоқда.

23. Қани гол!? Жедсон Фернандеш рақиб посбони билан бирга бир вазиятга чиқиб борди. Зума унинг ортидан ҳалақит қилди. Аслида бунга пенальти берилмайди. Ҳуллас тўп дарвозабондан ҳам ўтди. Бироқ Жедсон бўш қолган дарвозани аниқ нишонга ола билмади.

21. Сўнгги икки мавсум давомида устозда пасайиш, шогирдда ўсиш кузатилмоқда. Буни натижалардан ҳам ўтган йилги турнир жадвалидан ҳам билиб олишимиз мумкин.

19. ГООООООООООЛЛЛЛ!!! Салом, Регилон!! Унинг хатосидан кейин Аспиликуэта тўпни эгаллаб олди ва Серхиони яна бир марта алдаб, тўпни Вернерга оширди. Тимо бир уринишда кучли зарба бериб, ҳисобни очди!

17. ЗАРБААААААААА!! Қанотдан оширилган тўпга Хадсон-Одои 13 метрлардан Льорис дарвозаси томон кучли зарба берди. Льорис тўпни ушлаб олди.

15. Ўйиндаги илк зарба Маунтга тегишли бўлди. Ҳимоячидан қайтган тўпга форвард ноаниқ зарба йўллади.

9. Энди ўйин марказга кўчди. Кичик территориал устунлик "шпорлар" томонига ўтди.

7. "Тоттенхэм" чуқур ҳимояга ётиб олган ҳолда қарши ҳужумга таяниб ўйнамоқда. 

5. Вернернинг қанотдан оширган тўпига Хадсон-Одои етиб бора олмади.

3. Илк дақиқаларда икки томон ҳам рақиб жарима майдончасига яқинроқ ўйнашни истаётганини кўрсатмоқда. Бундан ўйин ҳужумкор ўтишини кутишимиз мумкин.

1. Демак, учрашувни бошлаб ҳам олдик! Айтганча, 22 миллион фунтлик Менди бугун "Челси"даги илк ўйинини ўтказади.

- Учрашувни бошлаш учун барча нарса шай!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Бошлашга яқинмиз: шогирд ўз устозига қарши!

- Ҳурматли футбол мухлислари. Эътиборингизни "Тоттенхэм" стадионига қаратамиз. Бугун ушбу стадионда Англия Лига Кубоги доирасида "Тоттенхэм" ҳамда "Челси" учрашувлари баҳс олиб боради.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика