

Англия футбол лигаси расмий сайти мерсисайдликлар лагерида коронавирус тарқалиши сабабли учрашув бошқа муддатга қолдирилганини эълон қилди.
Шу тариқа, Лига кубоги ярим финали доирасидаги "Арсенал" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйинлар тартиби энди ўзгарди. 13 январь куни "Энфилд"да бўлиб ўтадиган ўйин жавоб ўйини эмас, балки дастлабкиси бўлади. Жавоб ўйини эса бир ҳафтадан сўнг, 20 январь куни "Эмирейтс" стадионида бўлиб ўтади.
Олдинроқ "Ливерпуль" клубида коронавирус тарқалиши сабабли асосий жамоанинг машғулотлар базаси ёпилганини эълон қилганди.



