UZ

Сўнгги янгиликлар

12:53"Бавария" ва "Ювентус" Англия термаси марказий ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи   0 12:32Миллатлар Лигаси доирасидаги баҳсда Бельгия Исроилни Венгрияда қабул қилади  1 11:56"Интер" "Зенит" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:27Mirabror Usmanov Cup-2024. Ўзбекистон бугун Қирғиз Республикасига қарши кураш олиб боради  1 10:53МЮдан навбатдаги юриш. Инглизлар 90 миллион евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8 10:25«Барселона» Дани Ольмо бўйича музокараларни бошлади. Каталонияликлар қанча таклиф қилгани маълум  9 09:57«Атлетико» икки нафар Европа чемпионлари билан шартнома тузмоқчи  0 09:28Месси ХХI асрнинг энг яхши спортчилар рейтингининг ТОП-3лигидан жой олди. Роналду эса…  22 09:00Слот «Ливерпуль» бошқарувидаги дебют ўйнида Чемпионшип вакилига мағлуб бўлди  2 08:31«Пахтакор»нинг яна бир футболчиси «Металлург»га ижарага берилди  2 08:05АПЛ. Ким энг кўп ойлик олади?  1 07:37«Манчестер Юнайтед» олти нафар футболчисини сотишга тайёр  4 02:35Тожикистон футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Бугун кучлироқ жамоа ғалаба қозонди"  1 01:38Хосе Венансио Лопес: "Адолатли натижа қайд этилди. Жорий йиғин давомида кўпроқ ҳимоя чизиғини яхшилаш ҳаракатидамиз"  2 01:05ОФК президенти Париж Олимпиадасида Осиё номидан иштирок этувчи терма жамоалар ва мусобақа расмийларига табрик йўллади  0

"Манчестер Юнайтед" - Англия лига Кубоги соҳиби! Янгиликлар

"Манчестер Юнайтед" - Англия лига Кубоги соҳиби!

"Манчестер Юнайтед" ҳамда "Ньюкасл" ўртасидаги Англия лига Кубоги финали учун баҳс матнли трансляциясини кузатиб боринг.

"Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл" 2:0. 87 306 томошабин

26 февраль, 21:30 | "Уэмбли"

Голлар: Каземиро (33, 1:0), Рэшфорд (39, 2:0).

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Диогу Далот (ван-Биссака, 46), Варан, Мартинес, Шоу, Каземиро, Фред (Забитцер, 69), Бруну Фернандеш, Вегорст (Мактомини, 70), Рэшфорд (Магуайр, 88), Антони (Санчо, 82).

Ньюкасл – Кариус, Триппьер, Шер, Ботман, Берн, Бруно Гимараэс (Уиллок, 79), Лонгстафф, Альмирон, Уилсон, Сен-Максимен (Мерфи, 78), Жоэлинтон.

Огоҳлантириш: Далот (10), Фред (37), Ботман (45+5), де Хеа (85), Шер (90+6).

Манчестер Юнайтед

Каземиро - 33', Маркус Рэшфорд - 39'

Кубок футбольной лиги . final-тур

26/02/2023, 20:30

0
:
2
Тугади

Ньюкасл

Стадион: Wembley, 87306 томошабин

Бош ҳакам: David Coote

45'
90'
10'  Диогу Дало
33'  Каземиро
33'  Люк Шоу
37'  Фред
39'  Маркус Рэшфорд
39'  Ваут Вегорст
46'  Диогу Дало (Аарон Уан-Биссака)
69'  Фред (Марсель Забитцер)
70'  Ваут Вегорст (Скотт Мактоминей)
83'  Антони (Джейдон Санчо)
84'  Давид де Хеа
87'  Каземиро
88'  Маркус Рэшфорд (Харри Магуайр)
90'  Люк Шоу
90'  Лисандро Мартинес
45'  Жоэлинтон
46'  Шон Лонгстафф (Александер Исак)
67'  Свен Ботман
78'  Аллан Сен-Максимен (Джейкоб Мерфи)
79'  Бруно Гимарайнш (Джо Уиллок)
90'  Каллум Уилсон (Мэтт Ритчи)
90'  Мигель Альмирон (Эллиот Андерсон)
90'  Фабиан Шер

ЯНГИЛАШ

"Юнайтед" мухлислари қандай соврин бўлса ҳам қўлга киритилишини 6 йил кутишди. Эрик тен Хаг ва у олиб келган футболчилар Каземиро, Лисандро, Забитцер, борингки, унинг қўл остидаги ажойиб жамоа биринчи уринишдаёқ МЮ мухлислари кутган совринга эга чиқмоқда. Бу нидерландиялик мутахассис учун ажойиб мотивация бўлади. Бу ҳали бошланиши. Манкунианликлар яна 3 фронтда соврин учун курашни давом эттирмоқда. "Манчестер Юнайтед" Эрик қўл остида кўплаб совринлар қўлга киритиши эҳтимоли катта.

90+6. Майдонда "қассоб" билан ўйнашишмоқда. Бунинг оқибати оғир бўлиши мумкин.

90+4. БРУНУУУУ!! Ҳисобни йирик кўринишга келтириши мумкин эди. Кариусдан супер сейв!

90+3. "Ньюкасл" мухлисларига респект. Уларнинг перформанси ажойиб!

90+2. УХХХХХ!! Де Хеа жамоасини голдан сақлаб қолди. Фонар гол кириб кетаётганди.

Ўйинга 5 дақиқа қўшиб берилди.

88. УХХХХ!!! Жекоб Мерфининг кучли айлантирма зарбаси де Хеа дарвозаси ёнидан ўтиб кетди.

86. ван-Биссаканинг зарбасини Кариус ушлаб олди.

Ўйинни кузатиш учун 87 306 томошабин ташриф буюргани маълум қилинди.

82. Санчо майдонга тушар экан. Бугун тен Хаг истаганини қилиши мумкин)

81. "Ньюкасл" иккинчи бўлимда марказдан ҳужумга умуман ўта олмади. Забитцер-Каземиро тандеми идеал ишламоқда.

79. Кариус бугун 10 баллик тизимда 8 баллга лойиқ ўйин ўтказди, назаримда. Посбон Рэшфорднинг деярли голли вазиятини тўхтатди.

77. Қизиғи, биринчи бўлимда Каземиродан тўп ўтмаётганди. Энди Казега тўп етиб бормаяпти, Забитцер ҳар бир тўпни ўзи қайтармоқда)

74. ЗАРБАААААА!!! Забитцер марказда рақибидан тўпни ажойиб подкати билан олиб қўйди ва бирданига Рэшфордга оширди. Маркуснинг кучли зарбасини Кариус қайтарди. Лорис бугун зўр ўйнамоқда.

72. ДЕ ХЕААААА! Триппьернинг ажойиб узатмасини қайтариб қолди. Агарда тўп ундан ўтганида гол бўлиш эхтимоли катта эди. Устига устак оффсайд ҳам қайд этилди.

70. "Юнайтед" икки ўзгаришни амалга оширди. Фред ва Вегорстлар ўрнига Забитцер ҳамда Мактомини майдонга тушди.

68. ЗАРБАЛААААРРРР!!! "Ньюкасл" ҳужумкорликни оширди. Кетма-кет зарбаларни ҳимоячилар қийинчилик билан қайтариб қолишди.

58. "Ньюкасл" футболчилари МЮ жарима майдончаси ичида исталганча тўпни олиб юришганди. Фредоулз тўпни олиб қўйди.

55. Вегорст боши билан тўпни дарвозага йўллади, дарвозабон тўпни ушлаб олди.

52. УХХХХХХ!!! Каллум Уилсон МЮ жарима майдончаси ичида Лисандро Мартинеснинг бошига оёғини кўтарди. Тўп айнан ҳужумчининг ўзидан майдонни тарк этди.

51. "Ньюкасл" стандарт вазиятга эга бўлди. Бироқ ундан самара чиқара олмади.

47. Энди бразилиялик бошқа ярим ҳимоячи - Антони жуда бўш зарба йўллади. Кариус учун бу ўлжа бўлди.

46. "Юнайтед" тайм стартидаёқ барчасини ҳал қилиб қўйиши мумкин эди. Фред қулай имкониятдан фойдалана олмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Маълумот: Рэшфорд ушбу мавсумда Англия Лига Кубогининг барча босқичларида гол урди: 5 ўйин 6 гол

ТАНАФФУС!

45+5. Каземирони ушлаб тўхтатгани учун Ботман огоҳлантирилди.

45+4. УХХХХХ!! Вегорстдан супер зарба, Кариусдан супер сейв!

Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

45. Каземиродаги эхтирос, жанговорликни кўряпсизми? Шунчаки кўзидан олов ёнмоқда. Шу сабабли у топ-даражадаги футболчи.

43. УХХХХ!!! "Ньюкасл" ҳисобни қисқартиришга яқин келганди. Триппьернинг қанотдан узатмасига Шер боши билан ноаниқ зарба йўллади. Шер бугун учинчи марта МЮ жарима майдончаси ичида зарбага қўйиб берилди.

39. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!! Рэшфорд шунчаки супер даврда! Уни тўхтатиб бўлмаяпти!

38. "Ньюкасл" жарима зарбасига эга бўлди. Ундан узатилган тўпга Альмирон зарба йўллади. Тўп трибунанинг юқорисига қараб кетди.

37. Фред огоҳлантирилди.

33. ГООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! КА-ЗЕ-МИ-РОООООО!!!! Ҳисоб очилди!
31. ЗАРБААААААААА!! Алан Сен-Максимен Далотни шунчаки фишка қилиб алдаб ўтди ва дарвозага зарба берди. Де Хеа жамоаси жонига оро кирди.

26. ЗАРБАААА!! "Ньюкасл" ҳам яхши вазиятга эга бўлди. "Қарғалар" футболчиси Шер тўпга зарба бериш чоғида Лисандрога ҳам зарба бериб юборди.

24. Ухххх!! Фред тўпни ўз жарима майдончаси ичида қўли билан ўйнагандек кўринди. Балки кейинчалик бу вазиятда ВАР орқали томоша қилинар.

22. "Ньюкасл" футболчиси Гимарайнш жароҳат олди. У доктор билан майдонни тарк этди ва бирданига ўйинга қайтди.

17. Энди Антони пас аралаш зарба бериб кўрди. Кариус ҳозирча "разминка"ни яхши ўтамоқда.

15. Хавфли вазият!!! Антонининг ажойиб узатмасидан кейин Далот ўнг қанотдан рақиб дарвозаси ёнига тўпни узатди. "Янгиқасрликлар" ҳимоячиси тўпни тепиб юборди.

13. ЗАРБАААААА!!! Учрашувдаги илк аниқ зарба "Юнайтед"нинг Нуньеси" томонидан берилди. Вегорстнинг зарбасини Кариус ушлаб олди.

10. Далот энди марказда рақибини атай йиқитгани учун сариқ карточка олди.

7. "Ньюкасл" тезкор ҳужум уюштираётганди. Жарима майдончаси остонасида Далот рақибини тўхтатди.

4. Ҳозирча кичик ташаббус "Ньюкасл" томонида. МЮ эса ҳимояда ишончли ўйнамоқда.

2. "Ньюкасл" жарима зарбасига эга бўлди. Ундан узатилган тўп барчадан ўтиб кетди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ҳурматли футбол ишқибозлари! Финал бошланмоқда! Финал матнли трансляциясини биз билан кузатиб боринг.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика