UZ

Сўнгги янгиликлар

20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  0 20:30АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" (матнли трансляция)  24 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  13 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  3 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  7 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8

Англия лига кубоги. “Челси” “Эвертон”ни мағлуб этиб чорак финалга йўл олди, “Тоттенхэм” кутилмаганда ўз уйида ютқазиб қўйди Янгиликлар

Англия лига кубоги. “Челси” “Эвертон”ни мағлуб этиб чорак финалга йўл олди, “Тоттенхэм” кутилмаганда ўз уйида ютқазиб қўйди

Англия лига кубоги 4-босқичида “Челси” ўз майдонида “Эвертон”дан устун келди.

“Стемфорд Бриж”да кечган учрашувнинг биринчи бўлими ўрталарида Антонио Рюдигер “Челси” сафида дебют голини киритишга эришди. Ўйиннинг охирги дақиқаларида Виллиан орадаги фарқни иккитага оширди. Сўнгги сонияларда “Эвертон” Калверт-Льюиннинг зарбасидан кейин орадаги фарқни қисқартирди. Аммо эвертонликларга мағлубиятдан қутулиш насиб этмади.

Ушбу босқичда “Тоттенҳэм”нинг кутилмаганда ўз уйида “Вест Хэм”га имкониятни бой бериб, мусобақа билан хайрлашгани кўпчилик учун кутилмаган ҳол бўлди. Қизиғи шундаки, Кейнсиз ҳаракат қилган мезбонлар биринчи бўлим охирларида икки тўп фарқи билан олдинга боришларига қарамай, якунда ўз дарвозаларидан учта гол ўтказиб юборишги мажбур бўлишди.

Англия Лига кубоги.

4-босқич.

Челси – Эвертон 2:1 (1:0, 1:1)

Голлар:1:0 – 26 Рюдигер, 2:0 – 90 Виллиан, 2:1 – 90 Кэлверт-Льюин.

Челси – Кабальеро, Дзаппакоста, Кэйхилл, Кристенсен, Кенеди, Виллиан, Дринкуотер (Фабрегас, 62), Мусонда (Педро, 70), Ампаду, Рюдигер, Батшуайи (Мората, 85).

Эвертон –Пикфорд, Бейнс, Джагелка, Кенни, Уильямс, Маккарти (Кэлверт-Льюин, 64), Дэвис, Леннон (Лукман, 73), Банингиме, Миральяс, Руни (Ньяссе, 81).

Огоҳлантириш:Уильямс (28), Дэвис (50), Маккарти (52), Джагелка (61), Рюдигер (66).



Тоттенхэм – Вест Хэм 2:3

Голлар: 1:0 – 6 Сиссоко, 2:0 – 37 Алли, 2:1 – 55 Айю, 2:2 – 60 Айю, 2:3 – 70 Огбонна.

Тоттенхэм – Ворм, Алдервейрелд, Дэвис, Роуз (Эриксен, 81), Фойт, Алли, Сиссоко, Дайер, Триппьер, Льоренте (Дембеле, 72), Сон Хын Мин (Нкуду, 83).

Вест Хэм –  Адриан, Огбонна, Крессуэлл, Байрэм, Куяте, Фернандеш (Обианг, 77), Райс, Лансини (Арнаутович, 88), Нобл, Айю, Кэрролл.



Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика