Англия Кубогида думалоқ қизил карточка кўрсатилди. Бу нимаси?!
30 янв 2023 16:18
Янгиликлар
Англия Кубоги 4-туридан ўрин олган Бешинчи дивизион вакили "Рексхэм" ва "Шеффилд Юнайтед" ўртасидаги ўйин ҳақида эшитган бўлсангиз керак. Баҳс 3:3 ҳисобидаги ёрқин дуранг билан якунланди ва "Рексхэм" хўжайини Райан Рейнольдс уни трибунадан томоша қилгани учун янада эсда қоларли бўлди.
Аммо бу ўйинда мухлислар эътиборини тортган яна бир жиҳат бор эди. Иккинчи таймда ҳакам Уайтстоун "Шеффилд" футболчиси Жеббисонга қизил карточка кўрсатди ва у юмалоқ шаклда эди. Бунақасига ҳеч кўзингиз тушганми?
Ҳакамликка бағишланган форумлардан бирида унинг мақсади тушунтирилди: "Айлана ва овал карточкалар дастлаб рангларни ажрата олмайдиган ўйинчиларга ёрдам бериш учун киритилган.
Шунингдек, у карточкани тезкорлик билан кўрсатмоқчи бўлган ҳакамга зарур эди ва унинг шакли қайси бирини чўнтагидан чиқармоқчи бўлаётганини тушуниб етиш учун керак.
Ва бу янгилик эмас. Думалоқ қизил карточкалар ҳатто АПЛда, хусусан, 1990-2000-йилларда Рой Кинга намойиш этилган. Мисол учун, улардан ҳакам Урия Ренни фойдаланган.
Қуйида ғалати шаклдаги карточкаларга мухлисларнинг реакциялари:
"Қизил карточка эмас, энг ёмони, думалоқ қизил карточка";
"Тўхтанг, демак, қизил карточка – бу думалоқ, сариқ карточка эса тўртбурчакми? Мен жуда қизиқиб қолдим";
"Яна кимдир қизил карточка айлана шаклида эканлигини пайқадими? Буни ҳеч қачон кўрмаганман".
Фикрлар