Англия кубоги. Ярим финал баҳслари қачон ўтказилади?

1 июл 2020, 22:21
Бугун Англия кубоги-2019/20 1/2 финал ўйинлари жадвали тасдиқланди.

Финал остонасидаги иккала учрашув ҳам Лондондаги "Уэмбли" ўйингоҳида ўтказилади. "Арсенал" ва "Манчестер Сити" тўқнашуви 18 июль (шанба) Тошкент вақти билан 23:45да ўтказилса, "Манчестер Юнайтед" – "Челси" баҳси эса 19 июль Тошкент вақти билан 22:00да бошланиши режалаштирилган.

Маълумот учун, ушбу жуфтликлар ғолиблари 1 август оқшомида "Уэмбли" ўтказиладиган финал йўлланмасига эга чиқишади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: twitter.com/EmiratesFACup

Сўнгги янгиликлар

Барча ›