UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди  71 00:33Туркия кубоги. "Истанбул Башакшехир" ғалаба қозона туриб мағлубиятга учради ва мусобақадан чиқиб кетди, Шомуродов ва Файзуллаев тўлиқ ҳаракат қилди  21 00:16Атланта шаҳри Жаҳон чемпионати давомида Ўзбекистон миллий терма жамоси базаси вазифасини ўтайди  2 00:10"Комо" — "Интер". Италия кубоги ярим финал ўйини учун таркиблар маълум  2 00:05"Барселона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  34 00:04"Вулверхэмптон" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  1 23:40Илҳом Мўминжонов: "ПРО-Лига янги мавсуми жуда қизиқарли ўтишига ишончим комил"  0 23:01"Барселона" Бастонини ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Интер" нархни эълон қилди  1 22:13"Пахтакор-Фарм" устози Бобур Абдураҳмонов: "Про лига ёш футболчилар учун яхши тажриба бўлади"  0 21:10Родриго учун мавсум якунланди  13 21:01Азамат Алланиёзов: "Арал"нинг мақсади — чемпионлик, мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз"  0 20:33"Астон Вилла" "Манчестер Сити" дарвозабонига кўз тикди  0 19:58"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади"  0 19:34"Милан" Жексонга кўз тикди  4 19:07Англия футбол ассоциацияси VAR'дан фойдаланишда инқилобий ўзгариш тайёрламоқда  3

Андрей Шипилов: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик" Янгиликлар

Андрей Шипилов: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик"

Суперлига 1-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Қўқон-1912" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида қўқонликлар бош мураббийи Андрей Шипилов иштирок этди.


- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Мавсум очилиши билан барчани табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, чиройли тўқнашув гувоҳи бўлдик, кураш охиригача кечди. Футболчиларимни ёмон ўйин кўрсатди ёки ғалаба қозонишни исташмади деб айблай олмайман. Биз ҳам охиригача ҳаракат қилдик. Кийим алмаштириш хонасида ҳаммага илиқ гапларни айтдим. Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради. Тўғри, баҳсни бироз ишончсиз бошладик. Бу нима билан боғлиқлигини ўрганиб чиқамиз. Спортда шундай: ҳаяжон ҳаммада бўлади. Бу энди биринчи тур. Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик. Агар шундай ўйнашда давом этсак, ҳали омадимиз келади. Рақибни ғалаба билан табриклайман.

- "Қўқон-1912" жамоаси яхши таркибга эга эканлиги кўринди. Дарвозабондан тортиб ҳужумчиларгача - ҳамма ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди. Лекин бугунги ўйинда кўрдикки, ҳужумчилар тўғри ўйнай олмади. Бу нима билан боғлиқ?

- Эҳтимол, гол урмаганимиз учун бўлса керак, ҳужумчилар ўзини кўрсата олмагандек кўринган бўлиши мумкин. Аммо улар бугун катта ҳажмдаги ишни бажаришди. Менга қолса жамоани чизиқларга ажратмаган маъқул, футболни бутун жамоа ўйнайди. Ҳужумчиларимизда ҳам вазият бўлди, лекин тўп кирита олмадик. Иккинчи таймда бир нечта имкониятга эга бўлдик. Бурчак тўплари тепдик, жарима зарбаларини амалга оширдик. Биз учун ким гол уришининг фарқи йўқ, муҳими ўша голни уриш. Туркиядаги йиғинимизда ҳамма ўзидан яхши таассурот қолдиришга ҳаракат қилди. Ўртоқлик ўйинларида бошқа чизиқ вакиллари ҳам тўп киритди. Бу борада кўнглим тўқ дея оламан.

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
27 фев 23:25:04
Акмал Аляров
Қўқон учун ЭНГ катта хато тренер танлашда бўлди
   
28 фев 10:33:30
ARus
Андрей Шипилов " жуда зур тренер"
У 2022 йилда " Dinamo" мураббии Предраг Роганни ӯрнига ишга киришиб "Dinamo турнир жадвалидаги аҳволни дабдала қилиб қочиб кетган эди.
Салкам 4 йилдан кейин яна футболда яна курина бошлабти
Охири бахайр бӯлсин.
   
28 фев 10:26:25
Akbar Umarov
Акмал Аляров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Қўқон учун ЭНГ катта хато тренер танлашда бўлди
Trener yomon emas
   
28 фев 10:26:03
Akbar Umarov
Ana bo'lmasam lekin futbolda gollar urganlar yutadida
   
28 фев 06:10:47
Азим Исмаилов
Шмпилов ты профукал старт!!! ты вообще не оправдал ожидание!!! тебя кто поставил???
   
27 фев 22:25:19
Abb
Сан йукол сан тренер эмас ан аут.
   
27 фев 22:09:48
Soccerland777
Апрелни охирида кетасан. Майгачаям етолмисан. Мураббиймаску бу
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика