UZ

Сўнгги янгиликлар

10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  1 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  4 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  2 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  0 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   5 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  1 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  4 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  12 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  33 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  33 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  4 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4

Андрей Пятницкий: "Шу кунларда Самарқандга йўл оламан ва инфратузилма билан танишаман" Янгиликлар

Андрей Пятницкий: "Шу кунларда Самарқандга йўл оламан ва инфратузилма билан танишаман"

Хабарингиз бор, "Пахтакор", ЦСКА, "Спартак" каби клубларда ўйнаган собиқ футболчи Самарқанднинг "Динамо" клубида иш бошлади.

Тошкентда туғилган Андрей Владимирович кеча "Олимпия" - "Динамо" учрашувини бевосита стадиондан кузатди. Учрашувдан сўнг унинг фикрларини тингладик.

 

"Самарқанднинг "Динамо" жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамовдан чорлов бўлди. Биласиз, футбол сир-асрорларини Ўзбекистонда ўрганганман. Ўзбекистон менинг биринчи ватаним, футболчи сифатида "Пахтакор"да танилганман. Шу боис ватанга хурсандчилик билан қайтдим. Қаерга борсам ҳам Ўзбекистон меҳмондўст халқ эканлигини айтишдан чарчамайман. Ватанингда ишлашни таклиф қилишар экан нима учун йўқ дейишим керак? Чорловни мамнуният билан қабул қилдим. 

Ўзбек футболидаги ютуқлар билан доим фахрланаман. Чемпионат, клублар билан доим қизиқиб боришимни айтишим керак. Шу кунларда Самарқандга йўл оламан. Инфратузилма билан танишаман. Албатта осон бўлмайди. Чунки ўтган йили ўринбосарлар жамоаси бўлмаган. Барчасини нолдан бошлашга тўғри келади. 

Тошкентда бир нечта учрашувларни кузатишга муваффақ бўлдим. Болалар, ёшлар жамоалари ўйинларини кўрдим. Бу борада нима кераклигини биламан ва тажрибамдан келиб чиқиб ғалабаларга ҳиссамни қўшишга ҳаракат қиламан. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлади",- дейди Пятницкий



Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика