UZ

Сўнгги янгиликлар

16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  0 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  1 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  0 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  0 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  2 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  2 13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  2 13:34Элдор Шомуродов мураббийи Нури Шахин, тўпурарлик пойгаси ва "Фенербахче" ҳақида гапирди  4 13:10"Шаржа" – "Насаф" учрашуви ўмонлик ҳакамларга топширилди  0 12:43"Навбаҳор" африкалик ҳужумчини жалб этмоқда  2 12:20Расман: "Машъал" ганалик футболчини таркибга қўшиб олди  0 11:51Интервью. Санжар Шоаҳмедов: "Металлург"нинг юқори мақсадлари бу клубга келишимда ҳал қилувчи омил бўлди"  0 11:24Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК мусобақаларида ишлайди  1

Андрей Микляев: "Янги мавсумни ғалаба билан бошламоқчимиз" Янгиликлар

Андрей Микляев: "Янги мавсумни ғалаба билан бошламоқчимиз"

ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Ал Ваҳда" учрашувидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида Андрей Микляев ва Икром Алибоев иштирок этди.

"Янги мавсум билан барчани табриклайман. Эртанги баҳсда ғалаба қозонишни истаймиз. Айтишадику қандай бошласанг шундай давом этади. Умид қиламанки "Ал Ваҳда"ни мағлуб эта оламиз", - дейди Андрей Микляев.

"Ал Ваҳда" жамоаси Осиёда ўз ўрнига эга бўлган жамоа. Гарчи легионерларини Тошкентга олиб келмаган бўлса ҳам яхши савиядаги жамоа. Эртага чиройли ўйин кўрсатиб мухлисларимизни хурсанд қиламиз деб ўйлайман", - дейди Икром Алибоев.

- Мураббийлар штаби "Ал Ваҳда"ни етарли даражада ўрганиб чиқдими?
- Клуб ҳақида тўлиқ маълумот бор. Жамоа ўз миллий чемпионатида 20тадан ортиқ ўйиндан ютқазмай келаётганини биламиз. Таркибида кучли легионерлар ва маҳаллий футболчилар ҳам бор.



- "Ал Ваҳда" сафида 3 нафар легионер футболчиси келмагани "Локо"га қанчалик фойда бўлади?
- Бу ҳақда умуман ўйламаяпмиз, бу уларнинг муаммоси. "Ал Ваҳда" сафида маҳоратли футболчилар етарли. Андрей Фёдоров ўз вақтида Джуджакни кузатган ва Россия клубларидан бирига ўтказиши мумкин бўлган. Ҳужумда аргентиналик футболчиси бор, ҳимояда кореялик ўйинчси бор. Улар Тошкентга келмади? Нима ҳам дердим жароҳат футболнинг ажралмас қисми.

- Футболда мухлисларнинг далдаси қанчалик муҳим? Эртанги баҳсдан олдин мухлисларга нима дейсиз?
Икром Алибоев: - "Ал Ваҳда" билан ўйинга мухлислар келишини хоҳлаймиз. Бизнинг ҳам ўйинларимизда стадионимиз тўлишини истардик. 8000 минглик стадион эртага тўлса жуда ажойиб бўларди. Келинг, чиройли ўйин гувоҳи бўласиз. Насиб қилса ғалаба қозонамиз.


- "Ал Ваҳда" жамоасига қандай баҳо берасиз? Жамоа сафидаги муҳим ўйинчи ким?
- Бу жамоа жуда тартибли ўйнайди. Кўп гол урмаса ҳам ҳимояда ишончли ўйнаб натижага эришади. Муҳим ўйинчи? Ҳимояда кореялик футболчи, ярим ҳимояда Джуджак, ҳужумда аргентиналик футболчи. Қисқа қилиб айтганда яхши футболчилари кўп.

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика