

"Андижон" ўз уйида мавсумдаги илк учрашувни ўтказди, мухлислар қаршисида ўйнаш оғир бўлишини билардик. Аммо биз устунлик қилдик ва ғалаба қозондик. Мавсум бошида Наманган ва Андижонга сафар қилдик, мақсадимиз 6 очко эди. Мақсадимизга эришдик. Энди ОЧЛ ўйини учун сафарга учиб кетамиз. Халқаро мусобақада ҳам мақсадимиз жиддий, гуруҳдан чиқишга уринамиз. Таркибдаги барча футболчиларга ўйин амалиётини бермоқчимиз. Бугунги ўйин орқали Эрондаги баҳсга тайёргарлик кўрдик. Негадир ҳисобда олдинда бориб гол ўтказиб юбораяпмиз, шуни тўғрилашимиз керак", - дейди Микляев.
"Локомотив" матбуот хизмати



