UZ

Сўнгги янгиликлар

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  23 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

Андрей Канчельскис: “Кейинги мавсумда “Навбаҳор” раҳбарияти олдимизга аниқ мақсадларни қўйган” Янгиликлар

Андрей Канчельскис: “Кейинги мавсумда “Навбаҳор” раҳбарияти олдимизга аниқ мақсадларни қўйган”

Coca Cola Суперлига 26-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин меҳмонлар бош мураббийи Андрей Канчельскис ўз фикрларини билдирди.

- Бугунги ўйин қизиқарли тарзда кечди. Кайфият ҳам, об-ҳаво ҳам ўзгача бўлди. Кечаги баҳсда қуюқ туман сабабли, футболчилар анча қийинчиликларга дуч келишганди. Шогирдларим кўпроқ ҳимоявий тактика асосида ўйнашди. Футболчиларга жорий мавсум давомидаги ўйинлари учун раҳмат айтаман. Жамоамиз мухлислари ҳамда қўқонлик футбол ишқибозларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Англияни Туманли альбион дейишади. Бироқ Англиядаги футболчилик фаолиятим давомида бундай туманда футбол ўйнашга тўғри келмаган. Кеча эса футболчиларнинг шундай вазиятда тўп суришларига тўғри келди.

Энди буни амалиётда ҳам кўрдим. Ўз ўрнида “Қўқон-1912” футбол клуби раҳбариятига бизга кўрсатган ёрдамлари, илиқ кутиб олганлари учун ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман. Ушбу жамоага келаси мавсумда омад ёр бўлишини тилайман!

Кейинги мавсумда “Навбаҳор” раҳбарияти олдимизга аниқ мақсадларни қўйган. Биз кучли учликка кириш ҳамда Чемпионлар Лигасига чиқиш мақсадида ҳаракат қиламиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика