UZ

Сўнгги янгиликлар

23:17Эрон кубоги. "Истиқлол" "Санат Нафт"ни мағлуб этиб, финалга чиқди, Машарипов захирада қолдирилди  0 23:11ПСЖ — "Реймс". Франция кубоги финали учун таркиблар маълум  0 23:09Виталий Левченко: "Жокич ва Йовович касал. Кўплаб позицион ҳужумлар уюштирдик"  0 23:05"Милан" — "Монца". Таркиблар маълум  0 23:02Суперлига. "Сўғдиёна" ва "Бухоро" муроса кўчасини танлади  21 22:45Та "Бавария" билан шартнома имзолайди. "Байер" ҳимоячини компенсация эвазига КЖЧга қўйиб юбориш таклифини кутмоқда  0 22:30ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 22:25CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда мағлуб этди  4 22:00"Краснодар" ўз тарихида илк бор Россия чемпиони бўлди  3 21:21Аморим Гарначога янги жамоа қидиришни айтди. Футболчи Европа лигаси финалидан кейин МЮ устозидан норози бўлганди  8 21:10Ла Лига. "Реал" сўнгги ўйинда Мбаппенинг дубли эвазига "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, "қироллик клуби" мавсумни иккинчи ўрин билан якунлади  24 20:59Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида бир киши кам "Шўртан"ни йирик ҳисобда енгди  29 20:38РПЛ. Файзуллаев захирадан тушиб ассист қайд этган ўйинда ЦСКА ғалабага эришди, Ашурматов "Рубин" ғалаба қозонган ўйинда захирадан ўйинга қўшилди, "Акрон" эса...  14 19:01"Ньюкасл" кейинги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 18:38Ҳакамларимиз Қозоғистон – Қирғиз Республикаси аёллар терма жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқариб боришади  0

Андрей Фёдоров: "Ҳисоб 0:0 бўлиб турган пайтда биз гол уриб олишимиз керак эди" Янгиликлар

Андрей Фёдоров: "Ҳисоб 0:0 бўлиб турган пайтда биз гол уриб олишимиз керак эди"

Coca Cola Суперлигаси 4-турида "Металлург"дан учралган мағлубиятдан кейин "Локомотив" бош мураббийи Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйиндан кейин тезда тахлил қилиш қийин. Сўнгги йиллар давомида "Металлург"га қарши ўйинлар қийинлашиб кетмоқда. Бугун ҳам шундай бўлишини кутгандик. Статистикага эътибор берсак, одатда биринчи бўлиб гол урган жамоа ғалабага эришмоқда. "Металлург"дан шундай ўйин кутгандик, чунки жамоа охирги пайтларда "Локомотив"га қарши катта куч билан ўйнамоқда. Бизда эса муаммо шундай бўляптики, вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. Ҳисоб 0:0 бўлиб турган пайтда биз гол уриб олишимиз керак эди. Ўшанда ўйин бошқача нотада кетарди. Шунингдек, ўйинни ўзгартириш учун бизда ижобий ҳиссиётлар етишмади.

Ундан ташқари, ҳужумда агрессивлик ва курашувчанлик ҳам бизда унчалик ўхшамади. Ҳозирча ёшларнинг бундай ўйинларда ўзини кўрсатиши учун маҳорати етишмаяпти. Ёшлар ўйиндан ўйинга энди улар ҳам тажриба тўплаб боришади. Шунингдек, жамоа ҳам секин-секин юқори жисмоний ҳолатини тиклаб олади. "Локомотив" менга қадар ҳам шундай ҳужумкор ўйин кўрсатган ва бундан кейин ҳам бу услуб ўзгармайди. Бундай ўйнаш жуда-жуда қийин. Биз ўз принципларимизда қоламиз. Шундан сўнг натижа ҳам келади. Буни кўп кутмаймиз.

Учта гол - "Локомотив" учун жуда кўп. Бу ғалабада "Металлург" посбонининг ўрни жуда катта. У бизнинг кўплаб зарбаларимизни қайтарди ва голлардан асраб турди.



Рейтинг: -26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика