UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  1 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  4 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  10 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Андрей Фёдоров: "Бундай паллада каламушларгина жамоадан кетиб қолишади" Янгиликлар

Андрей Фёдоров: "Бундай паллада каламушларгина жамоадан кетиб қолишади"

"Локомотив" - "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "темирйўлчилар" устози Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бу ўйинни муҳокама қилиш қийин. Ўйинимиз ўхшамади. Секин тезликда ўйнадик. "Бунёдкор" эътиборини ҳимояга қаратгани боис, қарши ҳужумларга ўтиб кетишди. Йигитлардан тўпни тезроқ ҳаракатлантиришни сўрагандим. Бироқ ўйин ўхшамади. Шу боисдан айта оламан, бугунги натижа адолатли эди. Бугун биз ғалабага лойиқ эмасдик. Биринчи бўлимда яхши вазиятлардан фойдалана олмаган бўлсак ҳам шу фикримда қоламан. Ҳозирча бошқа изохим йўқ.

- Сўнгги уч ўйинда жамоа ғалабага эриша олмади. Шунингдек, ОЧЛда ҳам омадсизлик... Истеъфога чиқишга қарши эмасмисиз?
- Бу борада ўйламаяпман. Бундай вазиятда клубни каламушлар ташлаб кетишади. Мен бу ҳолатда истеъфони нотўғри деб ўйлайман.

- Балки жамоага янгича об-ҳаво керакдир?
- Агарда кимдир жамоага 100 фоиз ёрдам бераман деса, албатта кетаман.

- "Бунёдкор" кўпроқ югурди. "Локо" эса секин ҳаракат қилди. Бу нима билан боғлиқ?
- Бизда ўйинлар жуда кўп. Ўйин кетидан яна ўйин бўлгани учун тикланишга, куч тўплашга вақт етмай қолаяпти. Энди эса олдимизда кичик танаффус бор. Шу вақтда биз йигитларни жисмоний ва руҳий томонлама ўз ҳолатига келтириб олишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: -74   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика