UZ

Сўнгги янгиликлар

00:14Куртуанинг 50 ёшли собиқ қиз ўртоғи: "У ўғлига етарлича эътибор бермаяпти"  4 23:56Диёр Холматов: "Дуранг режаси? Йўқ, биз фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз"  5 23:00"Ал Насср" - "Истиқлол"  19 22:49"Манчестер Сити" "Реал" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 21:54Озарбайжон. "Сумқайит" йирик ғалабага эришди, Абдихолиқов ва Жалолиддинов учрашувда иштирок этишди  0 21:29"Олтин тўп" учун асосий даъвогар ким?  18 20:48Ар-Риёдга етиб келган "Пахтакор" делегацияси "Реал" яшаган меҳмонхонага жойлашди  18 20:32Россия терма жамоаси Гренадага қарши ўртоқлик ўйини ўтказади — манба  12 20:08Левандовски "Барселона"нинг умумий гуруҳига қайтди  0 19:45U21 биринчилиги. "Шўртан"дан суперкамбэк, "Насаф" сўнгги дақиқада ғалабага эришди ва бошқа натижалар  0 19:20"Ливерпуль" Adidas билан шартнома имзолади  1 18:56"Барселона" Бразилия терма жамоаси хавбекини сотиб олмоқчи  1 18:27Рой Кин: "Илгари дурангдан сўнг "Манчестер Юнайтед"га нисбатан ҳуштакбозлик қилишарди, энди эса олқишлашмоқда"  6 17:59"Барселона" футболчиси шартномани узайтириш бўйича музокараларни тўхтатди  3 17:33"Куртуа Бельгия терма жамоасига қайтиш-қайтмаслик масаласини ўзи ҳал қилиши ғалати"  14

Андрей Фёдоров: "Агар кетишим жамоани айни пайтдаги ҳолатини яхшиласа, кетишга тайёрман" Янгиликлар

Андрей Фёдоров: "Агар кетишим жамоани айни пайтдаги ҳолатини яхшиласа, кетишга тайёрман"

Теглар :  НефтчиФёдоров
“Нефтчи” – “Сўғдиёна” ўйинидан сўнг фарғоналиклар устози Андрей Фёдоров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйинни ўйлаган режаларимиз асосида бошладик. Лекин бугунги учрашувда омадимиз келмади. Йигитларда ўзига бўлган ишонч етишмаяпти. Охирги ўйинларга қараганда, бугунги ўйинда гол киритиш мумкин бўлган вазиятлар кўпроқ бўлди. Бироқ вазиятларни якунлаш борасида оқсадик. Ўйин дуранга мос эди. “Нефтчи” футболчилари тушкун ҳолатдан эндигина тикланяпти. Секин-аста ўйинимиз топиб борамиз деб ўйлайман. Натижа учун эса мухлислардан узр сўрайман. Ўйиндан сўнг мухлислар мендан истеъфо талаб қилиб хайқиришди.  Агар мени кетишим жамоани айни пайтдаги ҳолатини яхшиласа, мен кетишга тайёрман. Бироқ истеъфони раҳбарият ҳал этади. Агар менга ишонч билдиришда давом этишса, охиргача ишлашга тайёрман. Очиғи, бу мавсум омад биздан очиқчасига юз ўгирмоқда. Мавсум аввалида жамоага кучли футболчиларни жалб қилишга ҳаракат қилдик. Бироқ уларнинг бизга қўйган талаблари тўғри келмади. Селекция масаласида ҳаммаси ҳам мураббийлар штабига боғлиқ эмас. Ўзимиз таклиф қилган футболчилар эса жамоада кучли рақобатни юзага келтира олишмаяпти. Бизга жамоани ўз ортидан етаклай оладиган футболчилар зарур. Албатта давралар оралиғида ўзгаришлар бўлади. Хозирданоқ хар бир чизиққа савияли футболчини таклиф қилишни режа қиляпмиз.

Евгений Черемесинни ортга қайтариш? Ҳа, у билан алоқада бўлиб турибмиз. Бироқ у ҳам ортга қайтса, фақат ОЧЛда ўйнайдиган клубга келишини маълум қиляпти. Ҳаммасини вақт кўрсатади. Энди “Машъал”га қарши баҳсга тайёргарликни бошлаймиз, - деди Фёдоров.

“Нефтчи” матбуот хизмати

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика