UZ

Сўнгги янгиликлар

10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  12 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  3 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  2 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  3 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  7

Андрей Деркач: «Қизилқум» жамоасига нафим тегса бундан хурсанд бўламан» Янгиликлар

Андрей Деркач: «Қизилқум» жамоасига нафим тегса бундан хурсанд бўламан»

Олий лига тўққизинчи туридан жой олган «Қизилқум» — «Андижон» жамоалари (2:1) учрашувидан сўнг, мезбонларнинг украиналик легионери Андрей Деркач ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.

—Охирги икки турдаги омадсизликдан сўнг, мухлисларимизга ғалаба тақдим қилганимиздан жуда мамнунмиз, — дейди Андрей Деркач. — «Андижон» — чемпионатнинг шаклланган ва кучли жамоаларидан бири саналади. Ўтган йилги мавсумда бу жамоани Навоийда 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратгандик. Ўшанда менинг киритган ягона голим кончиларга муҳим уч очкони туҳфа қилганди.

Бу галги учрашувда кутилмаганда жамоадошим Георгий Квесиешвили ўз дарвозамизни ишғол этиб қўйди. Автоголдан ҳеч ким кафолатланмаган. Шу боис, биз саросимага тушиб қолмадик. Орадан кўп ўтмай, рақиб дарвозасига тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирдим. Бундан руҳланиб олти дақиқа ўтар-ўтмасдан ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Мухлисларни ғалаба билан табриклайман.

Навоийда аҳил ва иноқ жамоа шаклланган. Бу ердаги шарт-шароитлар ва мухлисларнинг фаоллиги бизни фақат ғалаба сари ундаяпти. Бир неча йилдирки, «Қизилқум» жамоаси таркибида ўйнаяпман. Жамоамга нафим тегса, бундан фақат хурсанд бўламан.

«Қизилқум» ПФК Матбуот хизмати.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика