Андрес Иньеста: "Балки, ЖЧ-2018дан кейин Испания термасидан кетарман"

Aslanov Jasurbek
14 окт 2016, 08:40
«Барселона» ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста 2018 йилги мундиалдан сўнг терма жамоасидан кетиши мумкинлигини маълум қилди.
- Умид қиламанки, биз ЖЧ-2018га чиқамиз. Гуруҳимиз жуда ҳам қийин. Балки, мундиалдан сўнг термадаги фаолиятимни тугатарман, аммо бу якуний қарор эмас. Олдинда яна икки йил бор. Бор эътиборим ҳозирги вазифаларда, - дейди Иньеста Mundo Deportivo нашрига.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: mundodeportivo.com