UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  1 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  5 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  2 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  2 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  8 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  107 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

Андрей Вайберт: "Вилоятларда ҳам шароитларни яхшилаш керак" Янгиликлар

Андрей Вайберт: "Вилоятларда ҳам шароитларни яхшилаш керак"

Маълумингизким, юртимизда Германия Бундеслигасининг "Ҳанновер-96" клубининг мураббийларидан бири Андрей Вайберт меҳмон бўлиб, турли шаҳарларимизда ёш футболчилар учун машғулот ва мастер-класслар ўтказиб кетди.
Тошкент, Гулистон, Жиззах, Бухоро, Навоий ва Қаршида бўлиб қайтган Вайберт самарқандлик ёш футболчилар учун машғулот ташкиллаштирмаган эса-да, Навоий вилоятидан Қашқадарёга бориш асносида кўҳна шаҳарда меҳмон бўлди. Шаҳримизнинг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилдириш баробарида Андрейни гапга солдик.

Ушбу интервью мазмун ва аҳамияти борасида долзарб бўлгани учун муаллиф рухсати билан сайтимизга жойлашга қарор қилдик.


- Андрей, юртимизга хуш келибсиз! Самарқанд сизда қандай таассурот қолдирди?

- Ҳа, Самарқанд худди мен тассавур қилганимдек, афсонавий шаҳар экан. Умуман, бу кўҳна шаҳар ҳақида китоблардан кўп ўқиган эдим. Таассуротларим тасаввуримдан кўпроқ. Жуда мафтункор шаҳар экан.

- Юртимиз сизга ёқдими?
- Биласизми, Марказий Осиё менга бегона эмас. Ўзим Ўшда туғилиб, катта бўлганман. 12 ёшимда Германияга кўчиб кетдик. Умуман, болалигимда ўзбеклар ичида ўсганман, бобом юк машинаси ҳайдарди, бутун Ўрта Осиёни кезиб чиққан. Бухорога борса фақат қовун олиб келарди, жуда ширин қовун эди, мазаси тилни ёрарди. Яқинда Бухорода бўлганимда яна ўша қовундан татиб кўрдим, мазаси ҳамон ўша-ўша. Болалигим ёдимга тушиб кетди. Ўзбеклар ҳаёт тарзи менга мутлақо бегона эмас. Буни қарангки, ҳарбий хизматни ҳам Термиз аэропортидаги Германия транспорт-юклаш тугунида санитар бўлимида амалга оширганман.

- Айтинг-чи, юртимиздаги бир неча вилоятлардаги футбол тарбияланувчилари ҳузурида бўлдингиз. Асосий мақсадингиз ҳақида ўртоқлашсангиз.
- Мақсад - ёш ўзбек футболчиларига европани футболи стандартларига оид нормативлар билан кўздан кечириш, баъзи нарсаларни ўргатиш, қолаверса уларни кузатиш...

- Бир неча вилоятларда бўлдингиз, ёшларимиз билан ишладингиз. Дастлабки хулосаларингиз қандай?
- Аввало айтишим керакки, шу йилнинг баҳорида ҳарбий хизматдалигимда илк машғулотларни термизлик ёш футболчилар билан муваффақиятли ўтказган эдик. Умуман олганда, хулосалар ёмон эмас. Ўша лойиҳа бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга қарор қилдик ва бу сафар мастер-классни пойтахтдаги футбол академияларидан бошладим. Ўшалардагидек аслаҳалар (спорт инвентарлари) ҳамма жойда ҳам бўлишини истар эдим. Вилоятларда оддийгина реакцияни шакллантирувчи нарвон йўқ. "Пахтакор" ва "Насаф"да бор. Хайрият ўша ерда қўлбола ясаб олдик. Вилоятларда ҳам шароитларни яхшилаш керак. Шароит деганда майдонни, эпикировкаларни назарда тутмаяпман. Оддий машғулотлар дастури йўқ. Шунга яраша аслаҳалар йўқ. Ҳолбуки, вилоятларда ҳам ҳали тарашланмаган бриллиантга тенглаштириш мумкин бўлган иқтидорли болалар борлигига гувоҳ бўлдим. Олмос - биласиз, тарашланмагунча кўзни қамаштирувчи шиша бўлагидан фарқ қилмайди. Қачонки унга сайқал берилсагина қимматбаҳо бриллиантга айланади. Билишимча, ўсмирлар терма жамоасига асосан "Бунёдкор" ва "Пахтакор" футбол мактаби фойдаланувчилари жалб этилар экан. Буни тўғри усул, деб бўлмайди. Германияда фақат "Бавария" Ва "Боруссия"дан эмас, барча клублардан ёшлар йиғилади…

- Лекин у мактабларга ҳам иқтидорли ёш футболчилар бутун мамлакат бўйлаб йиғиб олиб борлишини унутмаслик керак. Нима демоқчиман, Мексика, Туркияда ўтган жаҳон чемпионатларида қатнашган таркибларда барча вилоятлар вакилларини кўришимиз мумкин…
- Тўғри, балким шундайдир. Лекин футболни алоҳида бир жойда парваришлар барибир нотўғри. Биласизми, Германияда қанақа? Бундеслига ва иккинчи Бундеслигада қатнашувчи барча клубларга Германия футбол федерациясидан тасдиқланган режали дастур келади ва ёшлар ана шу дастур бўйича тарбияланиб борилади. Албатта, вақти-вақти билан уларни парваришлаётган мураббийлар учун тренинглар, семинарлар ўтказилиб турилади. Уларда қўшимча янгиликлар, юкланмалар муҳокама этилади. Ўзбекистонда ҳам ёшлар футболига айни шундай муносабатда бўлиш керак, деб ўйлайман. Шунинг учун Германия футболида иқтидорларнинг кети узилмайди, барча ёшдаги терма жамоаларга ирқи, миллатидан қатъий назар иқтидорлар етказиб берилаверади.

Айтмоқчиманки, Ўзбекистонда ишни изчил йўлга қўйиш учун барча шароитлар муҳайё. Кўряпман, стадионлар жуда ажойиб. Жаҳон андозаси даражасида барпо этилган. Давлат томонидан болалар спортига кучли эътибор бор. Эндиги навбат ишни ҳам жаҳон андозаси даражасида ташкил этишга қаратиш керак.

Мен ўзим гувоҳ бўлдим. Вилоятларда жуда кўп иқтидорли ёшлар бор. Уларни тўғри тарбиялаб, тўғри юкланма бериб, тўғри парваришлаб борилса, улардан жаҳон миқёсидаги топ-футболчиларни тарбиялаш ҳеч гап эмас. Мен ўзбек ёшларини гавда тузилиши, жисмоний жиҳатдан Корея, Япониялик тенгдошларига қиёслайман. Ана, Бундеслигада жавлон уриб ўйнашаяптику узоқ шарқлик футболчилар? Нега ўзбек футболчиси ўйнамаслиги керак. Ҳамма гап, тарбиялашда, пойдеворда!

- Демак, ёш футболчиларни тарбиялашда бизга изчил тизим камлик қилаяпти, деган фикрдасиз?
- Ҳа! Такрорлайман, бу ерда бир жиҳатни эътибордан қочирмаслик керакки, билимга, ўрганишга, ўзлаштиришга чанқоқ ёшлар дарҳақиқат кўп. Уларни маълум бир қолип асосида тайёрлаб бориш керак. Ёшига қараб саралаб, юкламаларни шунга қараб кўпайтириб бориб. Қайтараман, бунинг учун Германиядагидек, Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан жаҳон, Европа андозаларига мос умумий норматив ишлаб чиқилиши, ёшларга жорий этилиши ва ҳар чоракда спорт нормативларнинг қандай бажарилаётгани назорат этиб борилиши керак. Режа ишлаб чиқилиши лозим. Бу нафақат пойтахтдаги футбол академиялари, футбол клублари қошидаги мактабларда ҳам, вилоятлардаги футбол мактабларида ҳам ёппасига, бирдек амалга оширилиши керак. Ана шунда клубларга, ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларига рақобатбардош ёш футболчилар ўз-ўзидан етишиб чиқа бошлайди ва бунинг келгусида миллий терма жамоага ҳам фойдаси тегади.

Мен бу йўлда Ўзбекистон футбол федерациясига қўлимдан келган барча ёрдамни беришга тайёрман.

Шуҳрат ШОКИРЖОНОВ суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика