UZ

Сўнгги янгиликлар

12:11"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти  0 11:39Пети: "Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил"  3 10:54Аморимнинг МЮдаги илк трансфери бразилиялик футболчи бўлиши мумкин  1 10:20Кейн Холландга тегишли бўлган Бундеслига рекордини янгилади  1 09:47Лунин А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  1 09:11Goal мундиал фаворитлари рўйхатини янгилади. ТОП-10да ўзгаришлар бор  5 08:45Аморим «Манчестер Юнайтед»да нималарни ўзгартириш кераклигини айтди  1 08:18Sofascore. «Ал Ваҳда» дуранг ўйнади. Ҳожимат Эркиновнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:46Суперлига. Бугун турнинг қизиқарли баҳсига гувоҳ бўламиз  4 03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  2 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  6 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  17

Андраник Теймурян: “Кейруш Эрон таомларини жуда ёқтиради” Янгиликлар

Андраник Теймурян: “Кейруш Эрон таомларини жуда ёқтиради”

Қатарнинг “Умм Салал” клуби ярим ҳимоячиси Андраник Теймуриян Эрон терма жамоаси сардори сифатида ўйнаб келмоқда.


32 ёшли футболчи ёшартирилган Эрон термаси таркибида ҳаракат қилишда давом этяпти. Келиб чиқиши арман бўлган ва христиан динига эътиқод қилувчи Андраник фаолияти мобайнида “Болтон” ва “Фулхэм” сафида премьер-лигада ўйнаган. “SoFoot” сайтига берган интервьюсида Теймуриян Эрон футболи юзасидан турли саволларга жавоб қайтарди.


Футбол билан Теҳроннинг арман клуби сафида шуғуллангансиз. Эронда шундай арман жамоалари кўп учрайдими?

– Ҳа, Эронда бир неча арман клублари мавжуд. Улар орасида Теҳроннинг “Арарат” жамоаси машҳур. У бундай жамоалар ичида мамлакатдаги энг таниқлиси ҳисобланади. Яна арман клублари бошқалар билан бир қаторда мамлакат чемпионатида иштирок этишлари мумкин. Масалан, 10 йил аввал “Арарат” юқори лигада ўйнаган.

– Яқинларингиз учун терма жамоада вакилга эга бўлиш муҳим саналадими?

– Буни муҳим деб айтган бўлардим. Эронлик арманлар ҳамиша мени Эрон терма жамоаси либосида кўришдан хурсанд бўлишади. Чунки мен унинг таркибида 10 йилдан бери ўйнаб келаётган ягона футболчиман. Ўзимни арман деб ҳис қиламан, бироқ мен учун арман ва эронлик ўртасида катта фарқ йўқ. Менга мамлакат жамоаси сафида ўйнаш ва майдонда бор кучимни бериш муҳимроқ. Биз кабилар охирги йилларда камайиб бормоқда, лекин умумий сон жиҳатидан барибир анчагинамиз ва Эронда обрўга эгамиз. Биз тинч яшаймиз ва ҳеч кимга ёқимсизлик туҳфа этмаймиз. Ҳатто футболчи сифатида мен бирор марта бу туфайли ноқулайлик ҳис қилмаганман. Барча нарса яхши яшашимизга қаратилган. Мен арман жамоаси сафида ўйнашдан бахтиёр бўлардим, бироқ бу менга Эроннинг бошқа клуби таркибида ўйнашга халал бермайди.

– Динингиз туфайли жамиятда ўзингизни яхши ҳис қиласизми?

– Албатта, бу ҳам муҳим. Мен ва оилам бемалол ибодат қиламиз, бу борада муаммо йўқ. Гол урганимда ҳам буни уддалашим мумкин.

Карлуш Кейруш сизни жаҳон чемпионатидан кейин сардор сифатида танлаганда нимани ҳис этдингиз?

– Фахр туйғусини. Мен ва атрофимдагилар учун бу катта сюрприз бўлди. Бошқа томондан терма жамоада 2005 йилдан бери ўйнаяпман. Жаҳон чемпионатида биринчи марта 2006 йил Германияда майдонга тушганман. Кейин 2007 йил Осиё Кубогида қатнашдим. Ўшандан бери кўп вақт ўтди, лекин 2014 йил Бразилиядаги мундиалда иштирок этдим. Айтиш мумкинки, мен тажрибали футболчиман. Шундай экан, сардорлик боғичини олганим жуда кутилмаган ҳолат бўлди деб айтиш мушкул.

Эронлик мураббий шундай қарорга кела олармиди? Чунки сиз Эрон терма жамоасида биринчи христиан сардор бўлдингиз. Бу оддий ҳолат эмас.

– Шундай, бироқ бу ерда гап динда эмас. Жавад Некунам фаолиятини якунлаганда мен сардорга айландим. Мен учун сюрприз бўлса-да, Жаваднинг кетишидан сўнг мен энг фахрий футболчилардан бири эдим. Бу ерда бирор нарса сиёсат ёки дин билан боғланмаган. Биласизми, кўпчилик Эрон ҳақида нотўғри маълумотга эга. Мамлакатимизда динга қараб хулоса чиқарилмайди.

– Карлуш Кейруш билан муносабатингиз қандай?

– Уни жуда ҳурмат қиламан. У жуда ақлли, кучли характерга эга. Жисмоний тайёргарлик машқларида биз билан бирга иштирок этади. Кейруш тренажёрда кўп шуғулланади. У ҳар ерда ўйинчилар билан бирга. Менимча, унда ғолиблик руҳи бор. Бу Кейрушга “Манчестер Юнайтед”да ишлаганда Алекс Фергюсондан ўтган бўлса керак. Ҳозир бизда ёш жамоа бор ва у бизга тажрибасини етказишни хоҳлайди. Кейруш ўзининг Манчестердаги фаолияти ҳақида деярли ҳар бир машғулотда айтиб беради. У бизга жуда яқин. Мени ҳайратлантирган нарса шуки, у барчага бир хил муомала қилади – менга ҳам, биринчи марта чақирилган ёш футболчига ҳам. Эҳтимол, у фаолиятимдаги энг яхши мураббий. Уни бунгача яхши билардим. Олдин кўришганмиз. Ўшанда мен “Болтон” ва “Фулхэм” учун ўйнаганман, у эса “Манчестер Юнайтед” ўриндиғида бўларди.

Унга мамлакат ва маданият тўғрисида айтиб берасизми?

– Ҳа, биз тез-тез биргаликда миллий таомлардан тановул қилгани бориб турамиз. Карлушга Эрон таомлари жуда ёқади. У ҳақ, чунки бу жаҳондаги энг яхши таомлар Эрон ошхонасига мансуб. Айтайлик, сиз Тах-чинни татиб кўрганмисиз?

– Товуқ гўшти, саримсоқ ва тухумлар билан гуручми?

– О, сиз биласиз! Ҳар бир таомимиз бир умрга мазаси билан ёдда қолади. Менимча, Кейруш билан ҳам шу содир бўлган.

Жаҳон чемпионати жамоангиз учун қандай кечганди?

– Тўғрисини айтсам, биз ҳар бир рақибга кутилмаган совға тақдим этишимиз мумкин эди. Айниқса, Нигерия ва Аргентинага қарши. Одамлар бизнинг даҳшатли кўринишимиз ҳақида айтишганди, лекин ундай бўлмади. Қийинчиликка келсак, биз учун савияни уч учрашув давомида сақлаб туриш оғир кечди. 4 жамоадан иборат бундай тизимга кўникмаганмиз. Бу бизга қимматга тушди. Шундай ўйлайман.

– Узоқ мамлакатда фаолият олиб бораётган ҳолда Месси, Агуэро ва Жекога қарши ўйнаш қандай бўлган?

– Бундай футболчиларга қарши ўйнашнинг ўзи қандайдир хаёлотдек туюлади. Лекин мен Англия премьер-лигасида тўп тепганман ва бу жиҳатдан менда тажриба бор эди. Лекин жамоадаги ёш йигитлар уларни фақат телевизорда кўришганди. Шунинг учун ҳеч кимдан либос алмаштиришни сўрамадим ва буни ёш футболчиларга қолдирдим.

Терма жамоа келажагига умид билан қарайсизми?

– Ҳозир бизда яхши футболчилар мавжуд. Ҳатто жуда яхши савиядаги ўйинчилар деб айтган бўлардим. Умид қиламанки, улар тўғри ўсиб боради ва хориждаги кучли клублар сафига йўл олишади. Мисол учун, “Франкфурт” ярим ҳимоячиси Эҳсон Ҳожсафи француз клубларидан бирида қизиқиш уйғотмоқда.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика