"Андижон": Тўлқин Мирзаевга жавоб берилди

Narzulla Saydullayev
25 фев 2015, 10:56
“Андижон” жамоасини пойтахтда олиб бораётган иккинчи йиғини давом этмоқда.
Жамоамиз сафига кўрикдан ўтиш учун янги футболчилар қўшилишаётганини хабар қилиб боряпмиз.

Куни кеча жамоага Тўлқин Мирзаев таклиф этилиб машғулотларда қатнашаётгани тўғрисида маълумот бергандик. Аммо бу ҳужумчига жавоб берилди. Унинг ҳаракатлари мураббийга маъқул келмаган кўринади. Шу кунларда яна бир нечта футболчиларнинг тақдири ҳал бўлади. “Андижон”нинг мазкур йиғини 27 февраль куни якунланади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: andijon-pfc.uz