UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00"BMW" Мбаппега машина совға қилди, лекин...  1 19:39ЎФА Остон Ўрунов ўрнига бошқа футболчини жалб этиш бўйича сўров юборди  20 19:36"Кейлор Навас — "Монца" футболчиси!"  1 19:16"Комо" "Бавария"нинг ёш иқтидори билан шартнома имзолади  0 18:55ФИФА "Қизилқум" клубига нисбатан белгиланган трансфер тақиқини олиб ташлади  1 18:34"Сурхон" собиқ устози Баҳрайннинг 5 карра чемпиони бош мураббийи бўлди  6 18:17Илгиз Танташев бригадаси Олимпиада 3-турида ишлайди  4 17:55"Динамо" Майкон Дуглас билан бир ярим йиллик шартнома имзолади  3 17:41Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчиси легионерга айланиши мумкин  16 17:31Ўзбекистон U-16 Хитойдаги халқаро мусобақада иштирок этади  1 17:15Расман: Элдорбек Суюнов - “Навбаҳор” футболчиси!  13 16:55"Бунёдкор" Абдунабиев, Итсуки Урата ва Луис Качоррини рўйхатдан ўтказди   1 16:34"Машъал" 4 нафар футболчини таркибга қўшиб олди  2 16:20"Нефтчи" футболчиси БАА чемпионатига йўл олди  3 16:03"Милан" Италия ўсмирлар футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0

"Андижон" ўз майдонида "Олмалиқ" билан дуранг ўйнади Янгиликлар

"Андижон" ўз майдонида "Олмалиқ" билан дуранг ўйнади

Олий лиганинг 17-туридан ўрин олган "Андижон" - "Олмалиқ" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлди..

17:30. “Андижон” – “Олмалиқ” 1:1 (1:1).

22 август. Андижон. “Соғлом Авлод” стадиони. 

Ҳакамлар: И.Танташев (Бухоро), Б.Қодиров (Бухоро), А.Қўлдошев (Бухоро), А.Эргашев (Тошкент).

Назоратчи: И.Нехочин (Наманган).

Комиссар: Фарҳод Магометов (Тошкент).

Голлар: Азамат Исроилов, 40 - 0:1. Абдулатиф Абдуқодиров, 45+1 - 1:1.

“Андижон”: 1.Муҳиддин Худоёров, 3.Даврон Турсунов, 4.Раҳим Қодиров, 6.Иброҳим Отахонов, 15.Абдулатиф Абдуқодиров, 17.Мирзакамол Камолов, 28.Расул Раҳмонов (С) (11.Шуҳрат Мирхолдиршаев, 79), 31.Аббос Махсталиев, 35.Виталий Визавер (21.Абдулазиз Юсупов, 57. 8.Баҳром Абдураҳимов, 69 ), 41.Максимилиан Фомин, 64.Азиз Ибрагимов.

Захира: 30.Сергей Смородин, 9.Лочин Солиев,  19.Алишер Тўхтасинов,  99.Аюбхон Гаппаров.

“Олмалиқ”: 16.Умид Хонимқулов (С), 4.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 5.Азамат Исроилов, 6.Шакир Зуаги, 7.Достон Абдураҳмонов, 10.Санжар Шоаҳмедов, 11.Зоҳир Пиримов (17.Никита Павленко, 65), 15.Обид Жўрабоев, 20.Дарко Станоевич, 50.Евгений Гоголь (55.Франжич Петр, 27), 93.Исломбек Исоқжонов (99.Тимур Ҳакимов, 86).

Захира: 25.Акмал Ортиқов, 18.Дилявер Абибуллаев, 24.Диёр Туропов,  87.Жаҳонгир Жиямуродов.

Огоҳлантиришлар: Обид Жўрабоев, 52. Азиз Ибрагимов, 62.


* Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари Андижондаги баҳснинг бошланишига саноқли дақиқалар қолди.

* Бугун мухлисларни қизиқарли ўйин кутиб турибди десак муболаға бўлмайди. Ҳар холда шунга умид қиламиз. 

* Олий лигада қолиш учун курашаётган "бургутлар"ни бугун фақат ва фақат ғалаба қониқтиради.

* Майдон эгалари таркибида ўзгаришла бор. Асрор Раҳмонов дисквалификация туфайли бугунги ўйинни ўтказиб юборса, Темур Ғаниев мураббийлар штаби томонидан таркибга киритилмади.

* Давралар оралиғида "Андижон" сафига келиб қўшилган Максимилиан Фомин бугун янги жамоаси таркибида дебют учрашувини ўтказади.

* Стадиондаги мухлислар ташрифини у қадар кўп дея олмаймиз. Буни тушунса бўлади. 


* Андижонда об-ҳаво иссиқ. Футболчиларга қийин бўлиши тайин.


 * Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Бироздан сўнг Ильгиз Танташев хуштагини чалиб, ўйин бошланишига руҳсат беради.


* Соат 17:30. Ўйин бошланди.


* Мезбонлар тўпни ўйинга киритган холда, баҳсни бошлашди.


* Тўп "Олмалиқ" футболчиларида. Меҳмонлар ўйинни ўз назоратига олишга ҳаракат қилмоқда.


2. Азиз Ибрагимов тўпни олдинга тепиб, Абдуқодировни қулай вазиятга чиқармоқчи бўлди. Бироқ меҳмонлар ҳавфни бартараф этишга эришди.  


4. Камолов ўнг қанотда Обид Жўрабоевдан тўпни олиб қўйиб олдинга ташланди. Унинг жарима майдони ичига узатган тўпини Гоголь ҳотиржам тарзда қайтаришга эришди. 


8. Мирзакамол Камолов ўнг қанотда фаоллик кўрсатмоқда. 


9. "Олмалиқ" қарши ҳужумга ўтди. Шоаҳмедов тўпни эгаллаб олиб, Пиримовни пас билан таъминлади. Зоҳир эса Исоқжонов билан "стенка" ўйнаган холда жарима майдони ичига ёриб кирди. "Олмалиқ"нинг 93-рақамли ҳужумчисининг берган зарбаси устун ёнидан ўтиб кетди. 


12.Махсталиевнинг рақиб дарвозаси томон берган зарбаси Станоевичга тегиб йўналишини ўзгатирди.


13.Аббос Махсталиевга нисбатан қўполлик ишлатилди. Ибрагимов жарима зарбасини амалга оширди. "Олмалиқ" ҳимоячилари ўз жарима майдони ичида тўпни қайтаришга эришди.


17.Меҳмонларда ҳисобни очиш имконияти юзага келди. Жарима майдони ичидаги пала-партишлик сал бўлмаса "Андижон"га қимматга тушиши мумкин эди.


20. Бугун ҳар иккала жамоа ҳам бир нафар ҳужумчи билан ўйнамоқда. 


24. Маълумот ўрнида яна шуни қўшимча қилиш жоизки, Игорь Шквирини бошқарувидаги "Олмалиқ" иккинчи давранинг дастлабки 3 турида бир очко жамғарган.


25. Майдон эгалари "Андижон" эса уч очкони ўз ҳисобига ёздириб қўйган.


26. Евгений Гоголь рақиб ўйинчиси Даврон Турсунов билан тўқнашиб кетиб, бошидан оғир жароҳат олди. Россиялик ҳимоячини тез тиббий ёрдам хизмати шифохонага олиб кетмоқда.


27. Гогольни ўрнига асвтралиялик Франжич Петр майдонга туширилди.


33. Расул Раҳмоновнинг жарима майдони ичида берган кучли зарбасини Хонимқулов маҳорат кўрсатиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.


34.Бурчак тўпини амалга оширган майдон эгалари айни шу дақиқада ҳисобни очиши мумкин эди. Даврон Турсунов бош билан тўпни дарвозага йўлламоқчи бўлди. Бироқ зарбага аниқлик етишмади. 


36. Хавфли вазииияяят! Турсунов яна гол уриш учун қулай имконият бўлганди. Жарима майдони ичига узатилган тўпга Даврон салгина кеч қолди.  


40. ГОООООЛЛ. Азамат Исроилов жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олиб, Худоёров дарвозасини ишғол этган холда, ҳисобни очишга эришди.

* Бош ҳакам биринчи бўлимдаги тўхталишлар учун 2 дақиқа вақт қўшиб берди.


45+1. ГООООЛЛЛЛ. Мезбонлар ҳисобни тенглаштиришди. Абдулатиф Абдуқодиров ўзининг аниқ зарбаси билан Хонимқуловни ранжитди. 


* Биринчи тайм поёнига етди. Жамоалар танаффусга йўл олди.


* Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 


46. Иккинчи бўлимга старт берилди.


47. Аббос Махсталиев марказда тўпни эгаллаб олиб, олдинда турган шериги Абдуқодировга пас узатди. Лекин ҳаводан узатилган тўпни Дарко Станоевич боши билан Хонимқуловга узатиб берди.


49. Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоаларнинг биринчи даврадаги тўқнашувида 0:0 ҳисоби қайд этилганди.


51. Азиз Ибрагимов чамаси 35-40 метрлардан зарба йўллаб "Олмалиқ" посбонининг хушёрлигини синаб кўрди. 


52. Виталий Визавер рақиби Обид Жўрабоевдан тўпни олиб қўйди. "Олмалиқ" ҳимоячиси ушбу вазиятда Азиз Ибрагимовга қўполлик ишлатди ва ҳакам томонидан сариқ карточкага лойиқ топилди. 


59. Мирзакамол Камолов ўз жарима майдони ичида тўпни дарвозабонга узатди. Сал бўлмаса ушбу тўп узатиш, "Андижон" учун қимматга тушиши мумкин эди. Тўп майдон ташқарисига чиқариб юборилди. 


62. Ибрагимов рақиби Шакир Зуагига нисбатан қўполлик ишлатгани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди. айтиш мумкинки, Азиз олдинги турда ҳам бош ҳакам томонидан сариқ билан "сийланганди".


64. "Андижон" футболчилари қарши ҳужум уюштирди. Расул Раҳмонов марказда тўпни эгаллаб олиб, олдинга юриш қилди. Мезбонлар сардори ўзидан ҳам олдинроқда турган жамоадоши Абдуқодировга тўпни оширди. Бироқ Абдулатифнинг берган зарбаси рақиб ҳимоячиларига тегиб қайтди.


66. Энди Абдуқодировнинг ўзи ҳужум ташкил этди. Қаршисида уч нафар рақиби бўлишига қарамай, 27 ёшли футболчи алдамчи ҳаракатлари билан олдинга ташланди. Ўнг қанотдан "очилиб" бораётган Камолов тўпни қабул қилиб олиб, уни жарима майдон ичига узатди. Бироқ ҳеч ким йўқ. 


69. "Андижон" мураббийи ҳозир кутилмаган қарори билан кўпчиликни ҳайрон қолдирди. Захирадан майдонга тушганига эндигина 12 дақиқа бўлган Абдулазиз Юсуповнинг ўрнига Баҳром Абдураҳимов туширилди.


74. ЗАРБАААА! Абдуқодиров - Абдураҳимовнинг дриблингидан сўнг, Ибрагимов чамаси 20 метрлардан дарвоза сари кучли зарба йўллади. Хонимқулов тўпни қийинчилик билан ушлаб олишга эришди.


76. Баҳром Абдураҳимов меҳмонлар жарима майдони ичига ёриб кирди ва йиқилди. Ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди. 


79. Расул Раҳмонов жароҳат олиб майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Унинг ўрнига Шуҳрат Мирхолдиршаев туширилди.


80. Достон Абдураҳмонов ўнг қанотдан жарима зарбасини амалга оширди. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.


83. Максимилиан Фоминда гол уриш учун жуда қулай имконият юзага келганди. Бироқ унинг бош билан берган зарбаси рақиб ҳимоячисига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.


86. Ўтган мавсумнинг биринчи даврасида "Андижон" учун тўп тепган Тимур Ҳакимов бугун "Олмалиқ" таркибида захирадан майдонга туширилди. 


87. Шакир Зуаги чап қанотда жарима зарбасини амалга оширди. Унинг тепган тўпи бироз ноаниқ кўриниш олди.


88. Баҳром Абдураҳимов ўнг қанотдан катта тезликда олдинга ташланди. Рақиблари қуршовида қолиб кетган футболчи орқароқда турган шериги Камоловни пас билан таъминлади. Мирзакамолнинг жарима майдони ичига узатган тўпига Абдуқодиров эгалик қилмоқчи бўлди. Бироқ қанот ҳаками ўйиндан ташқари холатни қайд этди.


90. Бош ҳакам биринчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берди.


Ўйин якунланди. Биринчи даврада бўлгани каби иккинчи даврада ҳам "Андижон" - "Олмалиқ" баҳсида дуранг қайд этилди.


Эътиборингиз учун ташаккур! Саломат бўлинг!



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика