"Андижон": Бобоқулов кетди, Свиридов келди

Narzulla Saydullayev
25 июл 2014, 13:06
“Андижон” жамоасининг Тошкентга олиб бораётган тайёргарлиги давом этмоқда. Сергей Шевченко машғулотларни кунига икки маҳалдан олиб боряпти.
Кеча мураббийлар ва футболчилар Чиғатойда “Футбол-Мед” кўригидан ўтишди. Таркибдаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, ўтган ҳафта сафга қўшилган ҳужумчи Феруз Бобоқуловга жавоб берилди. Ундан аввал эса “Андижон” Иқбол Акрамов ва Азиз Алижонов билан ҳам хайрлашганди. Куни кеча таркибга Никита Свиридов қўшилди. Бу футболчи сўнгги пайтларда “Оқ-тепа” жамоасида ўйнаётганди. Ҳозирча Свиридов кўрикдан ўтказилмоқда.  
 
Сергей Шевченко шогирдлари эртага “Қўқон-1912” жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушишади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: andijon-pfc.uz