UZ

Сўнгги янгиликлар

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  5 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  2 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  7 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  61 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  42 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

“Андижон”нинг Тошкентдаги йиғини якунланди Янгиликлар

“Андижон”нинг Тошкентдаги йиғини якунланди

Теглар :  Андижон
Янги мавсумга пухта ҳозирлик кўриш мақсадида Тошкентда йиғин ташкил этган андижонликлар кеча пойтахт йиғинини якунлади.

Мухлисларга яхши маълумки, “бургутлар” у ерда ўқув-машғулотлар билан бирга бир қатор назорат учрашувларида ҳам майдонга тушди. Элдор Сакаев бошқарувидаги “Андижон”нинг навбатдаги босқич йиғини энди клуб қароргоҳида кечади. Режага кўра, жамоа аъзолари 18 февраль куни тушликдан сўнг Андижонда йиғилади ва машғулотлар Бўстон даҳасидаги, “Андижон” футбол клуби қошидаги “Вилоят болалар ва ўсмирлар футбол мактаби”нинг майдонида ўтказилади.  

 Таркибдаги сўнгги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, кеча “Қизилқум”га қарши ўтказилган синов-назорат баҳсидан сўнг, мураббийлар Ҳусан Олимжонов билан хайрлашишга қарор қилди. “Машъал” жамоасидан таклиф этилган иқтидорли посбон эндиликда ўзига янги жамоа топиши мумкин. Шунингдек ҳимоячи Аваз Агалиев ҳам Фарғонанинг “Нефтчи” клубидан тушган таклифни қабул қилган кўринади.  

“Андижон” таркибига ҳужумчи Даврон Исоқов келиб қўшилганини қайд этиш лозим. Ўтган мавсум Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси таркибида тўпурарлик маҳоратини кўрсатган Исоқов катта эҳтимол билан жорий йил “Андижон” шарафини ҳимоя қилади.  

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика