UZ

Сўнгги янгиликлар

07:40Мурод Исмоилов "Нефтчи" - "Пахтакор" ўйини олдидан: "Турнир жадвалидаги фарқ бугун ҳеч нарсани англатмайди"  3 07:10Суперлига. Бугун "Нефтчи" - "Пахтакор" ва яна 2 та ўйин бор  4 01:45Луис Энрике: "ПСЖ Европанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнайди"  2 01:17Рис Жеймс: "Биз ҳурматсизлик қилдик"  1 00:59Саудия Арабистони. "Ал Насср" сафарда мағлуб бўлди  11 00:27Арне Слот: "АПЛнинг 7-жамоаси ПСЖни мағлуб қилди. Биз шундай лигада ўйнаймиз"  10 23:50Суперлига. "Бунёдкор"ни сўнги дақиқада дарвоза устуни қутқарди, "Қизилқум" эса "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  1 23:45"Байер" Алонсонинг "трансфери"дан қанча ишлаб олмоқчи?  6 23:29Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" "Ал Файҳа"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  3 22:55Аморим: "У оғир даврни бошидан ўтказди"  2 22:09"Қизилқум" бир киши кам "Қўқон-1912" устидан зафар қучди  13 21:51"Олимпик-MobiUz" "Дўстлик"да "Олимпик"ни мағлуб қилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 21:28Ҳаким Фузайлов "Бунёдкор"га қарши ўйин, Урганчдаги стадион ва таркибда бўладиган ўзгаришлар ҳақида гапирди  6 20:59Илёс Зейтуллаев: "Барча футболчиларимиз сафга қайтса, ўз сўзимизни айтамиз"  5 20:05Суперлига. "Бунёдкор" стадиони дарвоза тўсини "Бунёдкор" зарарига ишлади   12

“Андижон”нинг собиқ легионери Радосав Алексич: “Хомяков нима учун истеъфога чиқарилганини ўзи жуда яхши билади” Янгиликлар

“Андижон”нинг собиқ легионери Радосав Алексич: “Хомяков нима учун истеъфога чиқарилганини ўзи жуда яхши билади”

Жорий йилда катта мақсадларни олдига қўйган “Андижон” жамоаси қишки трансферлар вақтида хориждан Артём Литвяков, Димитро Зозуля ва бошқа футболчиларни таклиф қилди.

Умуман олганда жамоада ўтган мавсум ҳаракат қилган легионерлар Виталий Мирний, Радосав Алексич каби футболчиларнинг ўйинлари маҳаллий ишқибозларга манзур келди. Ўз ўрнида Александр Хомяков ҳам улар билан ўзаро яхши тил топишиб кетганини таъкидлаш жоиз. Биз бу борада Алексичнинг фикрлари билан қизиқдик.

“Мен ҳаммасидан ҳам мухлисларга юқори баҳо берган бўлардим. Менинг учун дунёдаги энг жонкуяр ва меҳрибон ишқибозлар ҳисобланади. Уларни асло унутмайман. Муваффақиятсизликлар, салбий жиҳатлар ҳақида фикр билдирмайман. Негаки, хотирамда фақат ёрқин лаҳзалар қолган. Жамоада молиявий томондан муаммо бўлганини яширмайман.

Хомяковни жамоадан кетгани ҳақида эшитдим. Сизга шуни айтишим мумкинки, у юқори савиядаги мураббий. Лекин, нима учун истеъфога чиқарилганини Хомяковнинг ўзи жуда яхши билади. Жамоада тўп тепган пайтларимда фақат пул билан боғлиқ қийинчиликлар юзага келди холос.

Андижонлик футбол мухлисларини соғиниб қоламан ва бир умр қалбимда сақлайман. Сизларни яхши кўраман. Коронавирус балосидан бутун дунё талафот кўрмоқда. Ўзбекистон бу касалликни тезда енгади деб умид қиламан. Жамоадошларимга соғлик тилайман”, - дейди болқонлик футболчи.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика