UZ

Сўнгги янгиликлар

10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  0 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  0 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  0 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  5 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  3 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  2 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  6 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  6 02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  1 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  1 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  3 23:58Шквирин "Андижон"да  3 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  6

"Андижон"нинг жами қарзлари неча миллиард? Клуб спорт директори билан суҳбат Янгиликлар

"Андижон"нинг жами қарзлари неча миллиард? Клуб спорт директори билан суҳбат

"Тезкор Студия" нинг галдаги сони "Андижон" жамоаси атрофидаги воқеаларга, клубни молиявий ҳолати ва бошқа масалалар бўйича фикр юритилди.

Кўпчиликнинг қизиқтирган саволларга "Андижон" клуби спорт директори Исломбек Рустамбеков жавоб бериб ўтди (эфир "Пахтакор" билан ўйиндан бир неча соат олдин ташкил қилинган).

"Жамоамиз ҳақида ОАВларда турли мақолалар чоп этилмоқда. Дарҳақиқат, бу йил жамоамизда молиялаштириш етарли даражада бўлмагани боис "Қўқон-1912" билан ўйиндан сўнг раҳбарият футболчиларга жавоб бериб юборишга қарор қилди. Молиялаштириш масаласида вилоят ҳокимлиги қолаверса бош ҳомий "Uzauto motors" томонидан эътибор бўлмади. Жамоа ўринбосарлари "Пахтакор" ўринбосарлари билан ўйинга юборишни имконини қила олмади. Эрталаб соат 11 га қадар ҳам асосий таркиб аъзоларини ўйинга бориши сўроқ остида турганди. Аммо, вилоят ҳокимлигидан учрашувга бориб ўтказиб келиш борасида топшириқ бўлди.

Ҳозирда "Андижон" жамоаси "Андижон футбол спорт ПФК" МЧЖ номи остида фаолият юритиб келмоқда. Бу МЧЖ 2016 йил 4 февраль куни очилган. Клубда ким раҳбар бўлиб келган бўлса бунга қадар унинг ўзи фирма МЧЖ очиб клубни фаолиятини давом эттириб келган. 2016 йилда клубга келган Маъруфжон Абдусаломов ҳам ўзига фирма МЧЖ очиб фаолиятни давом эттирган. Кўпчилик клуб ҳусусий бўлса нега "Uzauto motors" дан ёрдам кутади деган саволни беришади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги ПД-2821 сонли қарорида "Андижон" жамоасига Асака шаҳридаги автомобил ишлаб чиқарадиган завод бириктирилсин деган қарори бор. Шунга асосан клуб улардан моддий ёрдам сўраб мурожаат қилади.

8 миллиард сўм қарздорлик ҳақида? Қарздорлик унчалик катта эмас. Умумий ҳисоблаганда қарздорлик 3-4 миллиард сўм атрофида. 2018-2019 йиллар бўйича ҳам қарздорликлар қолган. Сабаби сметада кўрсатилган пуллар тўлиқ тушмаган. Шунинг ҳисобига 2019 йилда клубда фаолият юритган легионерлар ва маҳаллий футболчилар олдида ойлик маошларидан қарздорликлар қолган. Жамоа Тошкентда йиғин ўтказганда Ўзбекистон меҳмонхонасида истиқомат қилган, клубга экипировкалар олинган. Шу қарздорликлар тўпланиб тўпланиб катта бўлиб кетган.

Ишчи ходимлар май ойигача бўлган даврда ойлик олишган. Мана ҳозир июнь, июль, август ўтиб бормоқда ҳали маош олишганича йўқ. Футболчиларга раҳмат айтиш керак, мана шундай қийин шароитда пулни биринчи ўринга қўймасдан ўйнаб беришмоқда. Сафар ўйинларига, йўл ҳаражатлари, овқатланишларга пул ажратилмаса ҳам натижа учун тўп тепиб ҳаракат қилишяпти. Клуб раҳбарлари ёшларга эътибор қаратишда давом этмоқда, уларга ўйин амалиёти берилиб кучлироқ клубларга йўл олишини истаймиз.

1964 йилда ташкил топган клубни ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетиши мумкин эмас. Албатта вилоят ҳокими Шуҳрат Қўшакбаевич Абдураҳмонов бизга муносиб ҳомийни бириктирадилар деган умиддамиз. Маҳаллий ишқибозлар футболни яхши кўради, улар ҳам қайғуришмоқда",- дейди "Андижон" клуби спорт директори Исломбек Рустамбеков.


"Тезкор студия"ни тўлиқ ҳолда томоша қилинг: 



Рейтинг: -28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика