

Турнир илк ярим финалида Андижоннинг икки жамоаси ўзаро тўқнаш келди. Унда Андижон футбол академияси жамоаси Андижон вилояти футболга ихтисослаштирилган мактаб интернатини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Ярим финалнинг иккинчи тўқнашувида Қозоғистоннинг "Арис-1" ёшлари "Арис-2" устидан 4:1 ҳисобида ғалабага эришди.
Турнирнинг 3-ўрин учун ўтказилган Андижон ВФИМИ - "Арис-2" жамоалари ўртасидаги баҳснинг асосий вақтида 1:1 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида андижонликлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Финалда эса "Арис-1" меҳмон Андижон футбол академиясини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Турнир якунларига кўра, Андижон футбол академияси жамоаси 2, Андижон ВФИМИ 3-ўринни қўлга киритди.











