UZ

Сўнгги янгиликлар

08:47"Динамо" Тошкентда "Бунёдкор"ни мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:16МЛС. Мессининг дубл қайд этган баҳсда "Интер Майами" йирик ғалабани қўлга киритди  2 08:00Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  1 07:34Пролига. Бугун Суперлига йўлланмасига эга чиқадиган жамоа аниқ бўлади  5 04:19U-17 ЖЧ. Кечаги кун натижалари билан танишинг  0 04:01Мўминхон Баходирхонов: "Агар Ирландия ўз кучи билан ютган бўлса, ҳали улар билан кўришамиз"  3 03:00АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 02:57А Серия. Турин дербисида ҳисоб очилмади, "Милан" меҳмонда ғалабани қўлдан чиқарди  1 02:50Исломбек Исмоилов: "168 сантиметр бўйга эга футболчи 190 сантиметрликни ютиши жуда қийин"  15 02:06Эрон терма жамоаси ноябрь ойидаги йиғин учун таркибини эълон қилди  0 01:45Миср ноябрдаги йиғин учун таркибни эълон қилди, Салоҳ Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин  3 01:36Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғин учун таркиби маълум  1 01:22U-17 Жаҳон чемпионати. Ирландия — Ўзбекистон 2:1  0 00:40АПЛ. "Арсенал" меҳмонда 90+4 дақиқада урилган гол туфайли ғалабани қўлдан чиқарди  19 00:34Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср", "Ал Иттиҳод" ва "Ал Аҳли" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтди, Роналду яна пенальтидан гол урди  2

Андижоннинг “АФА-SGS Shiringaz-2005” жамоаси Қозоғистондаги турнирда финалга чиқди Янгиликлар

Андижоннинг “АФА-SGS Shiringaz-2005” жамоаси Қозоғистондаги турнирда финалга чиқди

Теглар :  АФА-SGS Shiringaz-2005
Аввал хабар берганимиздек, айни дамда Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида МДХ давлатлари иштирокида 13-14 ёшли болалар ўртасида халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда.

Унда Андижон вилояти академиясининг “АФА-SGS Shiringaz-2005” ва “АФА-SGS Shiringaz-2006” жамоалари иштирок этмоқда.

Кеча мусобақанинг ярим финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда 2005 йилда таваллуд топган андижонлик ёшлар Қирғизистон пойтахти Бишкекнинг “Дордой” жамоасига қарши тўқнаш келди. Хабарингиз бор, яқинда Андижон вилояти академиясининг катта мураббийи Язгелди Кутданов вафот этди. Шу муносабат билан “АФА-SGS Shiringaz-2005” - “Дордой” учрашуви олдидан 1 дақиқалик сукут сақланди. Қизиқарли ва муросасиз кечган ярим финал баҳсида андижонлик ёшлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. “АФА-SGS Shiringaz-2005” нинг ҳар икки голига ҳам Ўктамбек Абдумаликов муаллифлик қилганини айтиш лозим. Шу тариқа Шохруҳ Ишанов бошқварувидаги жамоа мусобақанинг финал йўлланмасини қўлга киритди.
Энди “АФА-SGS Shiringaz-2005” жамоаси финалда чемпионлик учун Сирдарё вилоятининг “Сирдарё” жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Мазкур мусобақада қатнашаётгган Лочин Гулдаев бошқарувидаги “АФА-SGS Shiringaz-2006” жамоаси эса ярим финалда “Кайрат-академия” жамоасига 2:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, турнирдаги иштирокини якунлади.


“АФА-SGS Shiringaz-2005”  жамоаси


Учрашув 1 дақиқалик сукут сақлаш билан бошланди.


“АФА-SGS Shiringaz-2005”  футболчилари Язгелди Кутданов вафоти муносабати билан қора лента билан тушишди.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика