UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  3 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

"Андижон"га Мексика терма жамоаси аъзоси келиб қўшилади. У "Эвертон"да ўйнаган Янгиликлар

"Андижон"га Мексика терма жамоаси аъзоси келиб қўшилади. У "Эвертон"да ўйнаган

"Андижон" жамоаси трансферлар ойнаси ёпилишига оз фурсат қолганда яна бир футболчини ўз сафига қўшиб олади.

Тез орада жамоага мексикалик футболчи Марко Буэно келади. 

Буэно Мексиканинг "Пачука" жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади. 2011 йилда футболчи ижара асосида "Леон" жамоасига ўтади. 

2011 йилнинг ёзида Марко "Пачука" жамоасига қайтади ва 9-октябрь санасида "Хагураэс" жамоасига қарши Мексика чемпионатида дебют учрашувини ўтказади. 2012 йилнинг 15 январь санасида "Пуэбла" жамоасига қарши учрашувда Буэно ўзининг илк голини киритади ва ушбу ўйинда дубль қайд этади. Ушбу йилда Пабло Буэнога Англиянинг "Манчестер Юнайтед" жамоаси қизиқиб қолади. 

2014 йилнинг бошларида ўйин амалиёти бўлиши учун ижара асосида Буэно "Эстудиантес" жамоасига ўтади. Футболчи ушбу жамоада 20 ўйинда майдонга тушиб, 5та гол уришга эришади. Шундан сўнг футболчи "Толука" жамоасига ижарага берилади. 

2016 йилда футболчи собиқ жамоаси "Леон"га қайтади. Шундан сўнг Марко Буэно 3 йил мобайнида "Гвадаларха", "Монтеррей", ва Чилининг "Эвертон" жамоаларида ижара асосида тўп сурган. Футболчининг сўнгги жамоаси Финляндиянинг ХИК жамоаси ҳисобланади. 

Марко Буэно Мексика терма жамоасининг турли ёшдаги терма жамоаларида тўп тепган. 2011 йилда Марко Буэно Мексика U17 терма жамоаси билан биргаликда жаҳон чемпионига айланган. 

2015 йилда Марко Буэно Мексика терма жамоасида АҚШга қарши ўртоқлик учрашувида дебют учрашувини ўтказади. Ушбу йилда Мексика олимпия терма жамоаси билан Канадада бўлиб ўтган Панамерика кубогида кумуш медалларини қўлга киритган. 

2016 йилдаги Риода бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида Мексика терма жамоаси билан иштирок этган.

Рейтинг: +53   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика