UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30U-20 Осиё кубоги. Корея Республикаси – Ўзбекистон (матнли трансляция)  29 16:04U-20 Осиё кубоги. Япония пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, ярим финалга ва ЖЧга йўлланма олди!  11 15:53"Комо" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 15:37Зайниддин Тожиевнинг ўғли Беларусь клубида кўрикдан ўтмоқда  6 15:22"Фейеноорд" ван Персини жамоанинг янги бош мураббийи деб эълон қилди  1 14:48"Pink Ladies Cup 2025". Ўзбекистон 2-турда Иордания устидан ғалаба қозонди, вакилларимиз илк турда Корея Республикасига мағлуб бўлганди  0 14:28"Манчестер Юнайтед" ёзда Осимхен учун 75 млн евро тўлашга тайёр  3 14:02Гвардиола: "Ҳаётлигимда ҳеч ким АПЛни кетма-кет тўрт марта ютмайди"  24 13:38Интервью. Анвар Бердиев: "Ҳеч қайси рақиб "Шўртан"га оддий жамоа сифатида қарамаслиги керак"  1 13:21Интервью. Сардор Абдураимов: "Нефтчи"да захирада ўтиргандан, "Машъал"да асосий таркибда ўрнимга эга бўлиш яхшироқ"  0 12:57Рамос "Монтеррей" сафида дебют қилди. 38 ёшли ҳимоячи майдонда 80 дақиқа ўйнади  0 12:32Ван Дейк "Реал"га йўл олиши мумкин  3 12:01"Барселона" "Манчестер Сити" вингерини харид қилиши мумкин  1 11:37"Реал" 39 ёшли Модрич билан шартномани 2026 йилга қадар узайтиришга тайёр  5 11:10"Челси"нинг янги мақсади маълум  3

Андижондаги стадион Кенияга ёқмадими ёки ўзимизга? Янгиликлар

Андижондаги стадион Кенияга ёқмадими ёки ўзимизга?

Ҳа, Андижондаги майдон ҳолати яхши эмас. АПЛ ёки Ла Лига стадионларидан узилмай қолган кўзларимиз, “Соғлом авлод”нинг бетоб ҳолатини қабул қила олмайди.

Мен авваламбор журналистман, олдин шу касб принципларини ҳимоя қилишга уринаман. Кейин эса амалдаги касбим этикаларига эътиборли бўлишга интиламан. Ҳозир ПФЛ ичида эканимдан келиб чиқиб, балки объектив фикр билдира олмасман. Аммо ҳеч бўлмаганда ўйлаб кўришга арзирли бир нима қолдиришим мумкин. Championat.asia менга шунинг учун ҳам керак.

Давлат ва хусусий инвестор ўртасидаги энг катта фарқ биласизми қаерда? Бири оқсоқланаётган томонни кўтариш ҳақида ўйлашга мажбур, ундан шуни талаб қилишади. Иккинчи тараф эса кўпроқ фойда келтираётган томорқасига янада кўпроқ эътибор бериши шарт, унга олдин иқтисод, кейин эса сиёсат. Чунки муаммоли нуқтаси билан кўп ўралашиб қолса, катта кемаси чўкиб кетиши катта эҳтимол. Андижондаги халқаро ўртоқлик ўйини ва стадионнинг ҳолати ҳақида гап кетганида шу нарса ҳақида кўпроқ ўйладим.

Ўша стадионнинг аҳволи яхши эмаслигини футболни тушунмайдиган одам ҳам кўриб турибди. Бироқ мамлакат футболини кўтариши керак бўлган томон ўзининг мана шу нозик нуқтасини ўз ҳолига ташлаб қўя олмайди ва Кенияни шунинг учун ҳам биринчи галда Андижонга юборади. Стадион чимини тез фурсатда кўнгилдагидек қилиш имконсиз. Бироқ ечиниш ва ювиниш хоналари, стадион атрофидаги баъзи ишларга улгуриш мумкин. Андижонликлар мана шунинг ҳаракатига тушди. Халқаро ўйин масъулиятига муносиб жавоб бериш учун интилди. Нима демоқчиман, Кения келиб кетадиган жамоа. “Андижон” клуби эса бир қатор ишлар амалга оширилган мана шу майдонда бутун бир мавсумни ўтказади. Яъни, стадионда қилинган ишлар ўзимиз учун қолади.

Шунингдек, Андижоннинг фаолликда намуна мухлислари бир қанча вақт давомида катта футболдан узилиб қолди. Наманган ва Фарғонадаги Суперлига шоуларини ҳаммамиз кўрдик. Ва нега энди Андижонда ҳам шу каби ўйин бўлмаслиги керак? Ахир у ҳам бир қўлимизнинг қайсидир бармоғи, уни кесиб ташлай олмаймиз. Кеча кўрдикки, мухлислар бу ерда катта футболни соғинган. Улар мавсумни мана шундай руҳият билан бошлаб олса, балки “Андижон” клубини йил давомида шундай қўллаб-қувватлар, деган ширин хаёл ўтади.

Кения энди шароитлари нисбатан анча яхши бўлган “Истиқлол”га келади. Фарғона мухлислари энди эстафетани қабул қилиб олади. Мен ишонаманки, кейинги шундай халқаро ўйинлар Сурхон воҳасида, Хоразм ёки Нукусда ҳам ўтар, ёмонми? Терма жамоаларнинг барча ўйинларини осонгина Тошкентда ўтказиш ҳам мумкин. Аммо ўзимиз бу тенденцияга қарши йиллар давомида курашдик. Вилоятдан бўлган футбол мухлислари ҳам тенг ҳуқуқли бўлиши керак деб ҳисобладик.

Энди бош мавзуга қайтаман. Мен авваламбор журналистман. Ва стадионнинг ҳолатини кўрсатиб берган ҳамкасбларимнинг ишларига тўғри муносабатдаман. Биз маълумот беришимиз керак, хулосани эса одамларнинг ўзи чиқариб олади. Бироқ ўша Андижондаги стадион ҳақида ҳангома қилган ва футбол жамоатчилигини мазаҳ қилганлар ҳам бўлди. Мана шундайлар борлиги учун ҳам шу мақолани ёзишга қарор қилдим.

Кениядаги ҳамма стадионлар “Олд Траффорд” даражасида деб ўйламайман. Рақиб учун кечаги каби стадионлар бегона эмас. Аммо биз шу каби ўйинлар орқали қайсидир вилоятга яхши бир нима бера олсак, менимча ҳақиқий ютуғимиз шу. Ҳар қалай иш юрди, таъмир бўлди, мухлислар Осиё чемпиони бўлган жамоа иштирокидаги қизиқ бир футболни томоша қилди. Хўжа кўрсин учун ҳаммага “Бунёдкор”ни кўрсатиб юбораверсак, қолган стадионларга қачон эътибор бўлади?

Муаллиф :
Рейтинг: +70   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика