UZ

Сўнгги янгиликлар

08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  23 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  7

"Андижон"да жорий мавсум шу кунгача қанча мураббий ишлади? Янгиликлар

"Андижон"да жорий мавсум шу кунгача қанча мураббий ишлади?

"Андижон" жамоаси бу йил мураббий ўзгартириш бўйича барчадан ўзиб кетмоқда.

Яқинда сайтимизда жамоанинг собиқ футболчиси Расул Раҳмоновнинг клубда мураббий сифатида иш бошлагани ҳақида хабар бердик. Келинг жорий йилда шу кунгача "Андижон"да  кимлар иш бошлаганинини кўриб чиқсак.


Александр Кит "Андижон"да иш бошлади

Расмий хабар: "Андижон" Отабек Ғуломхўжаевни истеъфога чиқарди

"Андижон"да янги мураббий иш бошлади

"Андижон"да янги мураббий иш бошлади

Расман: Виктор Кумиков — "Андижон" бош мураббийи

"Андижон"да уч нафар янги мураббий иш бошлади

Суперлигага Отабек Ғуломхўжаев бошчилигида тайёрланган клуб "Турон"га қарши учрашувдан сўнг мураббийни истеъфога чиқарди. Аввалроқ асосий таркибда дарвозабонлар мураббийи сифатида Александр Кит таништирилганди. Отабек Ғуломхўжаевдан сўнг бош жамоага Ёрқин Назаров мураббийлик қила бошлади. Ушбу мутахассис атрофига Тимур Бабаханов, Олександр Норматов, футболчиларнинг жисмоний ҳолатини таҳлил қилувчи Лочинбек Аҳмадалиевни жамлади. Афтидан мазкур мураббийлар штаби кўнгилдагидек фаолият олиб бораётгандек эди. Суперлига биринчи давранинг сўнгги турларига келиб жамоанинг ўйинида жонланиш борлигини нафақат биз балки, оддий мухлис ҳам пайқаганди. Айни пайтда юқоридаги мутахассисларнинг ҳеч бири клубда фаолият олиб бораётгани йўқ. Иккинчи давра стартига бир неча кун қолганда ўтган мавсумда қисқа вақт фаолият олиб борган Виктор Кумиков қайтарилди. У эса ўзи билан бирга Олег Корниенкони, ундан сўнг Анвар Абдуқодиров ва Расул Раҳмонов келди. 

Умумий ҳисобда бу йилнинг ўзида 6 нафар мураббийга чиқиш эшиклари кўрсатилган. Тўғриси клубнинг нима учун бундай йўл тутаётгани барчамизни ўйлантириб қўймоқда. Умид қиламизки тез орада ушбу саволга жавоб топамиз.

Абдулазиз Искандаров 

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика