UZ

Сўнгги янгиликлар

13:26"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда  1 13:08Суперлига. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор". Таркиблар маълум  0 12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  24 12:29"Барселона" ва ПСЖ УEФА томонидан муаммога учради. Нима бўлди?  0 12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  1 11:40"Лига кучайиб қолмади": Ла Лига президенти Саудия Арабистони чемпионатини танқид қилди  11 11:04"Арсенал" А Сериянинг юлдузларидан бирини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлади  1 10:40Абдулмалик Анваров: "Худо хоҳласа, тўхтаб қолиш йўқ"  2 10:17Флик "Реал" босими ҳақида: "Улар жуда жиддий рақиб. Лекин бошқа жамоалар ҳам бор"  2 09:53Шукуруллаев: "Уларга қарши баҳсда бор кучимизни бериб қўйдик"  3 09:26"Ливерпуль" АПЛ юлдузига қизиқиш билдирмоқда. Бироқ У Аморим жамоасида тўп сурмоқчи  0 09:00Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Европа жамоаларининг бизнинг футболчилардан жисмоний ҳолати яхшироқ"  6 08:33Расман. "Бухоро" ва "Хоразм" плей-оффни сафарда ўтказади  7 08:08"Арсенал" билан шартнома имзолаш учун футболчи 5 клубга рад жавобини берди  0 07:45Суперлига. Бугун "Нефтчи" чемпионликни қўлга киритиши мумкин  47

Андижон вилояти ҳокими «Андижон-SGS» жамоаси аъзолари билан учрашди Янгиликлар

Андижон вилояти ҳокими «Андижон-SGS» жамоаси аъзолари билан учрашди

Теглар :  Андижон-SGS
9 апрель куни «Андижон-SGS» жамоаси жорий мавсумда ўз майдонидаги илк расмий учрашувини Ўзбекистон Кубоги доирасида “Олимпик”ка қарши ўтказади.

Бўлажак учрашувга андижонликлар ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўришга ҳаракат қилмоқда. Футболчилардаги иштиёқни ошириш, улардаги руҳиятни янада кўтариш мақсадида куни-кеча Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов жамоа аъзолари билан учрашди. 

Жамоа бош ҳомийси «Ширин Газ Сервис» корхона раиси Муқаддас Раҳимова бошчилигидаги «Андижон-SGS» футбол клубини вилоят ҳокими жуда илиқ қарши олди. Учрашувда Шуҳратбек Абдураҳмонов «Андижон-SGS» жамоасини ҳар бири ўйини натижасидан хабардор бўлиб бораётганини, айниқса Ўзбекистон Кубоги саралаш баҳсларида учта баҳсда учта ғалаба қилингани кишини хурсанд қилиб юборганини алоҳида таъкидлаб ўтди. 

Андижон вилояти ҳокими футболчилар билан суҳбатлашиш чоғида улардан келажакда умиди катта эканлигини, шароитлар борасида муаммо бўлмаслигини айтиб ўтди. Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг «Андижон-SGS»га қаратаётган бундай эътибори, ўз навбатида расмий учрашувлар олдидан жамоанинг ҳар бир аъзосига қўшимча куч бағишлади.

«Андижон-SGS» матбуот хизмати

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика