UZ

Сўнгги янгиликлар

12:41IShowSpeed Қозоғистонга келади  0 12:14"Барселона" келаси ёз учун иккита топ-трансферни режалаштирган  0 11:33Месси Жаҳон чемпионатида қатнашадими?   4 10:47Юлиан Нагельсман кечаги мағлубиятдан сўнг шогирдларини кескин танқид қилди  2 10:15МЮ Онанани ижарага бериши мумкин  3 09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  16 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  2 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  10 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  9 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  12 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  12 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  1 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1

Андижон вилоят футбол ассоциацияси 9 май - Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирлар ўтказди Янгиликлар

Андижон вилоят футбол ассоциацияси 9 май - Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирлар ўтказди

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Андижон вилоят футбол ассоциацияси бир қатор ҳайрли тадбирлар ташкил қилди.

Айём олдидан вилоятдаги бир гуруҳ футбол фахрийлари Андижон шаҳридаги кексалар ва ногиронлар учун “Саховат” интернатида бўлиб, ўз вақтида вилоят футболини ривожлантиришга ҳиссасини қўшган Ринат Котелев ва Олег Сазоновларни йўқладилар. Ҳар икки фахрийга ассоциация  томонидан тайёрланган совғалар топширилди.

“Баркамол авлод” спорт мажмуасининг мини-футбол майдонида эса фахрий футболчи ва соҳа мутахассислари ўртасида марҳум футбол фидойилари Мироман Ким, Алижон Маражапов, Эргаш Турсуновлар хотирасига бағишланган турнир бўлиб ўтди. Дўстона руҳда ўтган тадбирда иштирок этган уч жамоа вакиллари ҳам вилоят футбол ассоциацияси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

- Миллий қадриятларимиз акс этган Хотира ва қадрлаш куни олдидан мана шундай тадбирларни ўтказиш анъанага айланган,- дейди вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Бекзодбек Каримов. – Ўтганларни хотирлаш, кексаларни эъзозлаш халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган олийжаноб урф-одатлардан. Сана муносабати билан соҳа ходимлари билан жуда кўп тадбирларни ўтказишни режалаштирганмиз.
   
Элмурод Эрматов, Андижон

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика