"Андижон-SGS" ёшлари "Mediterranean international cup" мусобақасида иштирок этишади
10 мар 2023 07:55
Янгиликлар
"Андижон-SGS" ёшлари "Mediterranean international cup" мусобақасида иштирок этишади
4-9 апрель кунлари Испанияда ўтказиладиган "Mediterranean international cup” U-18 халқаро мусобақасига қуръа ташланди.
Андижон вилояти футбол академияси тарбияланувчилари ҳамда Про лига иштирокчиси "Андижон-SGS" Испаниядаги халқаро мусобақада иштирок этади.
Мазкур мусобақага қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Турнирда жамоалар сони 40та бўлиб, 10та гуруҳга бўлинган ҳолда чемпионлик учун кураш олиб боради.
"Андижон-SGS" жамоаси мусобақанинг "H" гуруҳидан жой эгаллади
Жамоа гуруҳ босқичида "Sporting badalona", "Wospac", "Queen city mutiny" Каталония ҳамда АҚШнинг тажрибали футбол академияларига қарши баҳс олиб боради.



Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар