UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  5 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  7 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  10 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  12 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  5 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  38 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1

“Андижон-SGS” ўртоқлик учрашувида Дания клубини мағлуб этди Янгиликлар

“Андижон-SGS” ўртоқлик учрашувида Дания клубини мағлуб этди

Теглар :  Андижон-SGS
Айни дамда Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини олиб бораётган “Андижон-SGS” жамоаси бугун ўзининг илк назорат учрашувини ўтказди.

Режага кўра, Андижонликлар Даниянинг биринчи дивизиони қатнашчиси “Наествед” клубига қарши баҳс олиб борди. Ўйиндан аввал ҳар икки жамоа узоқ йиллар давомида “Андижон вилояти болалар ва ўсмирлар футбол академияси”да ҳайдовчилик қилиб келган марҳум Абдуллаев Солижон Садирович хотираси учун бир дақиқалик сукут сақлади.

Биринчи бўлимда бош мураббий Шохруҳ Ишанов 2005-йилда туғилган табрияланувчиларимизга ишонч билдирди. Нисбатан каттароқ бўлган “Дания” жамоаси футболчилари устунликка эришишга интилди. Аммо ёшларимиз ҳам бўш келгани йўқ. Жуссаси кичик бўлсада, европаликларга қарши кечган баҳсда майдоннинг ҳар бир қарич ерида жон-жаҳди билан курашган йигитларимиз осонликча таслим бўлишгани йўқ. Шунга қарамай, биринчи бўлиб ҳисобни очиш данияликларга насиб этди. Рақиб ҳужумчиси қулай имкониятдан унумли, фойдаланиб тўпни дарвозабоннинг устидан ҳаволатиб дарвозага жойлаб қўйди 0:1.

Учрашувнинг биринчи бўлимида айтарли голга тортадиган вазият содир бўлмади. Шу тариқа учрашувда ҳисоб бошқа ўзгаргани йўқ.

Иккинчи таймда эса ҳар икки жамоа мураббийлари таркибни бутунлай янгилади. Данияликлар таркибида бўйдор футболчилар пайдо бўлди. Аммо шунга қарамай, “Андижон-SGS” футболчилари ҳужумга зўр берди. Натижада яқинда жамоамиз аъзосига айланган Миржалол Мирзаев рақиб жарима майдони ичида совуққонлик билан тўпга кучли ва аниқ зарба берган холда, учрашувда ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди – 1:1.

Шундан сўнг андижонликлар ҳужумни янада кучайтирди. Тўпни назорат қилиш орқали, комбинацион ўйин кўрсатиб рақибни шошириб қўйган “Андижон-SGS” футболчилари ғалаба тўпини ҳам киритишга эришди. Аниқроғи охирги йилларни легионер сифатида ўтказган ва яқинда жамоамиз аъзосига айланган Абубакир Мўйдинов чап оёқда рақиб дарвозаси томон аниқ зарба йўллаб, даниялик посбонни ожиз қолдирди 2:1.

Учрашувда ҳисоб бошқа ўзгармади ва шу тариқа андижонликлар Европа жамоасига қарши кечган баҳсда ғалаба қозонди. Дарвоқе, учрашув якунига етгач, ҳар икки жамоа бир-бирига миннатдорчилик билдириб, эсталик учун суръатга тушди. Бош мураббий Шохруҳ Ишанов “Андижон-SGS” футбол клубининг атрибуткаларидан “Наествед” бош мураббийига эсталик учун совға қилди.

“Андижон-SGS” мазкур учрашувда қуйидаги таркибларда харакат қилди.

Биринчи бўлим:
Асилбек Тожиддинов, Файзулло Нурмухаммадов, Абубакир Режаббоев, Омаджон Турсуналиев, Акбархўжа Нўмонхўжаев, Шохжаҳон Ёрқинбоев, Зайниддин Хамрабоев, Абдушукур Махаматов, Азизбек Усмонов, Хамидулло Каримов, Ўктам Абдумаликов

Иккинчи бўлим:

Абдумалик Нурмухаммадов, Хожиакбар Мўминов, Отабек Мўминов, Дилмурод Абдуқаҳоров, Юрсунали Топволдиев, Шаҳбоз Жумабоев, Озодбек Қаҳҳоров, Шокир Одилжонов, Абубакир Мўйдинов, Миржалол Мирзаев, Абдумуталиб Режаббоев

Голлар: Миржалол Мирзаев, 78. Абубакир Мўйдинов, 89.

Қуйида мазкур учрашувдан олинган фотосуратларни томоша қилинг:



Фото: Рустамхўжа Набихўжаев

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика