UZ

Сўнгги янгиликлар

17:48Расман: "Андижон" собиқ устози "Бухоро"да иш бошлади  1 17:26Эшитдик-да! "Зўр ТВ" Чемпионлар Лигасини намойиш этади  3 16:51Ўзбекистон футзал терма жамоаси Японияга қарши ўртоқлик ўйинида қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  1 16:35Про лига. "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан рўбарў келмоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:22Месси гол урилмаган пенальтилар сони бўйича Роналдуга яқинлашиб олди  1 15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  4 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  3 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  3 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  10 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  17 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  2 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  7 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  3

“Андижон” Кумиков бошчилигида Янгиерда йиғинга киришди ва ўйин ҳам ўтказди Янгиликлар

“Андижон” Кумиков бошчилигида Янгиерда йиғинга киришди ва ўйин ҳам ўтказди

Коронавирус пандемияси туфайли юртимизда футбол учрашувлари ҳамда машғулотлар вақтинча 15 март куни тўхтатилган эди.

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган “Андижон” ҳамда “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин, барча жамоалар сингари “Андижон” жамоаси ҳам карантирга йўл олган эди. Орадан маълум муддат ўтгач, ЎзПФЛ Суперлига жамоаларига машғулот ўтказиш учун расман рухсат берди.

Виктор Кумиков бошчилигидаги "Андижон" жамоаси аъзолари ўтган куни Янгиер шаҳрига тўпланишди. Машғулотларни бошлашдан олдин клуб раҳбарият, мураббийлар штаби ҳамда футболчилар ўртасидаги йиғилиш бўлиб ўтди ва унда клуб раҳбарияти футболчилардан карантин қоидаларига жиддий амал қилишларини талаб қилди.

Сўнгра, “Андижон” жамоаси янги бош мураббий Виктор Кумиков қўл остидаги расмий биринчи машғулотларини ўтказди.

“Андижон” жамоаси икки таркибга бўлинган ҳолда ўзаро назорат учрашувини ўтказди.

Унда Виктор Кумиков таркибни қуйидагича танлади:

“Кўклар”:
Ислом Абдуллаев, Усмонали Исмоналиев, Дмитро Зозуля, Хушнуд Авилов, Азамат Исроилов, Жамшид Ҳасанов, Фарҳод Бекмуратов, Абдуллоҳ Олимов, Муҳаммадазиз Иброҳимов, Сирож Мелиев, Артём Литвяков.

“Яшиллар”: Арслан Ахроров, Асилбек Азизов, Нодир Мавлонов, Эммануэль Аривачукву, Фарҳод Мираҳматов, Жаҳонгир Абдумўминов, Бахтиёр Қосимов, Ибэ Окоро, Дониёр Абдуманнопов, Тимур Усманов, Муҳаммад Йўлдошев.

Ушбу назорат учрашувида “Кўклар” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Киритилган голларга Абдуллоҳ Олимов ва Фарҳод Бекмуратов муаллифлик қилишди.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика