

«Биринчи голга қадар учрашув тенг курашлар остида ўтаётганди. Бизда гол уришга имкониятлар етарли даражада бўлди. Бугун жамоага омад етишмади. Улар икки дақиқада иккита гол уришди ва бу бизнинг энергиямизнинг йўқолишига сабаб бўлди. Бу голлардан сўнг биз таваккал қилишга мажбур бўлдик ва бунинг оқибатида рақиб қарши ҳужумларда имкониятларга эга бўлди.
Ҳисоб бугунги ўйинга мос бўлди деб айтмаган бўлардим. Бугун улар ўзларининг майдондаги шижоатлари сабабли ғалаба қозонишди», — деди Анчелотти.
Маълумот учун, ушбу мағлубият Анчелотти учун «Эл Классико»лардаги ўнинчиси бўлди.



