

"Реал"нинг бошланғич таркиби яхши эди. Майдонга ажойиб футболчилар тушди. Ўтган мавсумда улар ҳақиқатдан ҳам яхши ҳаракат қилди, аммо бу баҳсда жамоавий ўйин кўрсата олишмади. Улар рақиб жарима майдончасида прессинг уюштиришга ҳаракат қилишди, аммо тўпни "Барселона"дан олиб қўя билишмади. Каталонияликлар тўп билан ўзини жуда эркин ҳис қилишди" - дейди Анчелотти.



