UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  6 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  5 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  45 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Анчелотти: "Реал"ни фаворит ҳисоблашмаётганидан хафа эмасман. Ўтган мавсум ҳам бизни анча эрта ҳисобдан чиқариб қўйишганди" Янгиликлар

Анчелотти: "Реал"ни фаворит ҳисоблашмаётганидан хафа эмасман. Ўтган мавсум ҳам бизни анча эрта ҳисобдан чиқариб қўйишганди"

"Реал Мадрид" устози Карло Анчелотти жамоасига Чемпионлар Лигасида фаворит сифатида қарашмаётганидан хурсандлигини айтиб ўтди.

Бугун мадридликлар сафарда "Селтик"га қарши баҳс билан мусобақадаги иштирокларини бошлашади.

– Бизни қийин ўйин кутиб турибди. Худди биз каби "Селтик" ҳам яхши спорт формасида ва жамоа интенсив ўйин кўрсатади. Биз рақибни ўрганиб чиқтик ва тайёргарлик кўрдик. "Реал" гуруҳ босқичини яхши бошлашга тайёр.

"Реал"ни ЕЧЛда ҳамиша ҳурмат қилишади. Клубнинг ушбу мусобақадаги ғалабалари бунга мажбур қилади. Биз катта иштиёқ ва қизиқиш билан гуруҳни бошлаяпмиз, аммо ушбу босқич якунида қандай ҳолат бўлишини аниқ айта олмаймиз. Шунингдек, жаҳон чемпионатидан кейин нималар бўлиши ҳам муҳим.

– "Реал"га турнир фаворити сифатида қарашмаяпти. Бунга сизнинг муносабатингиз қандай?
– Ҳайрон бўлганим йўқ. Бу яхши белги деб ўйлайман. Ўтган мавсум имкониятларимизни ҳозиргидан ҳам камроқ деб баҳолашганди. Биз эса ўтган мавсумдагидек охиригача курашамиз. Умид қиламанки, ҳеч бўлмаса финалга етиб борамиз.

– "Реал"нинг гугурҳи осон деб ўйлайсизми?
– Ундай эмас. Рўбаро келишимиз керак бўлган жамоаларни яхши биламиз. "Селтик" ҳам, "Лейпциг" ва "Шахтер" ҳам ҳурматга лойиқ жамоалар. Ўтган йили "Шериф" билан бўлган ўйинни унутганимиз йўқ. Турнир стартида сюрпризлар учраб туришини ҳам яхши биламиз. Менимча, гуруҳимизда бир-бирига яқин жамоалар жам бўлган, – деди Анчелотти.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика