Анчелотти Лоботкани олиб келишни хоҳлайди
25 ноя 2022 16:18
Янгиликлар
Анчелотти Лоботкани олиб келишни хоҳлайди
Мадрид клуби бош мураббийи "Наполи" учун ўйнайдиган словакиялик футболчи Лоботкага қизиқиб қолди. Унинг Италия клуби билан шартномаси 2025 йилга қадар мўлжалланган.
26 ёшли футболчининг бозор қиймати 35,5 млн еврони ташкил этади. Бу нарх испан клуби учун ҳеч қандай муаммо туғдирмайди. Чунки "қироллик клуби" одатда бундай маблағни истиқболи порлоқ ёш истеъдодларга сарфлайди.
Лоботка учун Ла Лига бегона эмас. У фаолияти давомида "Сельта" таркибида ҳам ҳаракатланган. Анчелотти матбуот анжуманларининг бирида ушбу мавсум учун таркибидан мамнун экани ва ҳеч қандай янги футболчи билан шартнома тузмасликларини айтган эди.
Станислав Лоботка "Наполи" билан келишувни 2027 йилгача чўзиши кутилмоқда. У Неаполь клубининг асосий ўйинчиларидан бири ҳисобланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар