

"Биз яхши ўйнадик ва барчасини уддалай олдик деб ўйлайман. Фақат ҳимояга ўтириб олмадик ва тўп билан яхши муомала қилишга ҳаракат қилдик. Яхши имкониятларимиз бўлди, ҳимояда ҳам яхши ўйнадик. Айнан шундай ўйин кўрсатмоқчи эдик.
Юқори прессинг уларга қимматга тушди. Модрич ва Кроос бундай ўйинларда жуда яхши ҳаракат қилишади.
Жамоа менга ёқди. Учта гол билан устунликка эга бўлганимиз учун ўйинни янада кучайтирганимиз йўқ.
Кеч алмаштиришлар ҳақида
"Жамоада барчаси жойида эди, аммо бу ўзгаришлар шунчаки алмаштириш учун эди. Мен ўйин охирини бироз чўзиш учун алмаштиришларни истадим. Биз ҳар бир дақиқада яхши ўйнадик. Таваккал қилмадик. Мамнунмиз", - деди Анчелотти.



