UZ

Сўнгги янгиликлар

14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  0 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  5 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  0 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  1 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  5 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  17 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  0 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5 10:57“Бавария“ ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:52“Ал Ҳилол“ Виктор Гёкереш бўйича таклиф юборди  3 10:28“Ал Насср“нинг асосий трансфер мақсади маълум  0 09:35Суперкомпьютер 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибини башорат қилди  18 09:04“Тоттенхем“ янги бош мураббийи билан маош ва шартнома шартлари борасида келишиб олди — Романо  1

Анчелотти дунёнинг энг кучли учта ҳужумчиси номини айтди Янгиликлар

Анчелотти дунёнинг энг кучли учта ҳужумчиси номини айтди

"Бавария" бош мураббийи Карло Анчелотти "Tuttosport" нашрига берган интервьюсида бир қатор қизиқарли мавзуларда ўз фикрларини билдирган.


- Кингсли Команнинг келажаги "Бавария"да. Биз унга ишоняпмиз. Команни "Ювентус"га қайтармаймиз.
Бенатия? Футболчи Италияга қайтишни истаганди ва унинг истагини қондирдик. Бенатиянинг ўйинига ёки кучига ҳеч қачон шубҳа билан қарамаганман.

Игуаиннинг трансфер нархи? "Ювентус" "Наполи"га тўлаган пулларига куймади. Игуаиннинг трансфер қиймати тўғри баҳоланди, деб ўйлайман. Игуаин сингари ҳужумчилар жуда қиммат туради. Дунёдаги учта энг кучли марказий ҳужумчилар булар - Игуаин, Суарес ва Левандовски.

Неймар ва Дибала Месси ҳамда Роналдунинг меросхўрлари бўлиши мумкин. Пауло яқин йиллар ичида "Ювентус"нинг янги тарихини яратади.

Европа чемпионлар лигасида ушбу мавсумда "Бавария", "Ювентус", "Реал", "Барселона", "Атлетико", "Манчестер Сити" ва ПСЖ жамоалари ғолиблик учун курашади. Шахсан мен "Ювентус" билан ярим финалда учрашишни истардим.

Галлиани? Мен клубга футболчиларни таклиф қиламан, аммо менежерларни танлаш мени ваколатимга кирмайди. Галлиани "Милан"нинг тарихини яратган ажойиб мутахассис саналади. Галлианининг "Бавария"га келиши ҳақида бирор нарса дея олмайман.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика