Анчелотти "Бавария"нинг мавсумлар оралиғидаги омадсизлигидан ҳавотирланмасликка чақирди

Aslanov Jasurbek
6 авг 2017, 17:12
"Бавария" бош мураббийи Карло Анчелотти мавсумлар оралиғидаги омадсиз натижаларга қарамасдан, янги мавсумга тайёргарлик борасида ҳавотир олмасликка чақирди.
Бу ҳақда мутахассис Дортмунднинг "Боруссия"га қарши кечган Германия Суперкубоги учун баҳсдан сўнг гапирди.
"Албатта, соврин муҳим. Хурсандман. Мавсумолди тайёргарлик яхши ўтмади, аммо бундан ҳавотир олманг. Мавсум бошланса, ҳаммаси жойида бўлади" - дейди италиялик мураббий.
Олдинроқ "Бавария" "Интер", "Милан", "Ливерпуль" ва "Наполи"га мағлуб бўлган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›