

"Вегасда "Барселона"га қарши баҳс? Бу жамоага қарши ўйин хеч қачон ўртоқлик бўлмайди, бу шунингдек кўргазмали ўйин ҳам эмас. "Барселона" биз жуда ҳурмат қиладиган ва катта рақобат қиладиган жамоамиз. Шу сабабли, бу шоу бўлмайди. Рақобатга бой ўйин бўлади", - деди Анчелотти.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" ва "Барселона" ўртасидаги ўйин 24 июль куни Лас-Вегасда ўтказилади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 8:00да бошланади.



