

"Sky Sports" хабарига кўра, италиялик мутахассиснинг юристлари унинг "Наполи" билан шартномасини тўлиқлигича бекор қилган ва энди Анчелотти янги жамоасида иш бошлаши мумкин.
Қайд этилишича, Анчелоттининг тайинлануви шанба куни маълум қилинади. Душанба куни мураббий иштирокида матбуот анжумани ташкиллаштирилади.
"Эвертон" айни дамда АПЛ турнир жадвалининг 16-поғонасида кетмоқда.



