UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  8 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  0 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  2 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  6 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  4 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  15 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  5 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0

Ана холос! “Сурхон” Иномов, Раҳимов ва Тожиевни ортга қайтарди Янгиликлар

Ана холос! “Сурхон” Иномов, Раҳимов ва Тожиевни ортга қайтарди

ПРО-Лига мусобақаси айни қизиган паллада Термизнинг “Сурхон” жамоаси барчанинг эътиборини ўзига қаратмоқда.

“А” гуруҳи қатнашчиси бўлган “Сурхон” бу йил ўз олдига Суперлигага чиқиш вазифасини қўйганди. Аммо жамоанинг ишлари кўнгилдагидек кечаётгани йўқ. Шу боис раҳбарият куни-кеча бош мураббийни ўзгартиришга қарор қилди. Тажрибали Игорь Шквирин ўз аризасига биноан истеъфога чиққан бўлса, унинг ўрнига жорий мавсум бошида “Сурхон”да бош мураббий Дилшод Нуралиевга яқиндан ёрдам берган Рифат Акрамхўжаев таклиф этилди. Маълумот учун Акрамхўжаев бунгача ҳам бош мураббий сифатида собиқ – “NBU-Осиё” жамоасини бошқарганди. Эндиликда у “Сурхон”ни кучлилар сафига қайтариш учун астойдил уриниб кўради.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Сабаби термизликлар чемпионатнинг айни ўртасига келганида тажрибали футболчилар – Ислом Иномов, Иброҳим Раҳимов ва Фарҳод Тожиевни ҳам ортга қайтаришга қарор қилди. Мухлисларга яхши маълумки, ушбу трио ёзги трансфер ойнасида термизликлар билан хайрлашганди. Эндиликда улар навбатдаги турдан бошлаб яна жамоага ёрдам бериш эхтимоли юқори. Шу ўринда ушбу масала бўйича ҳар кимда турли саволлар туғилиши табиий ва бунга жавобан шуни айтиш ўринлики, “Сурхон” футбол клуби Ислом Иномов, Иброҳим Раҳимов ҳамда Фарҳод Тожиевни трансфер ойнаси чоғида футболчилар рўйхатидан чиқариб юбормаган. Акс холда уларнинг яна термизликлар сафига қайтишига хожат қолмасди.  



Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика