UZ

Сўнгги янгиликлар

00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  1 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  42 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  0 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  3 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  5 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  102 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  16 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32

Ана холос! Пике навбатдаги ўйин учун рўйхатга киритилди Янгиликлар

Ана холос! Пике навбатдаги ўйин учун рўйхатга киритилди

"Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике Ла Лига доирасидаги "Осасуна"га қарши ўйини қайдномасидан ўрин олди.

Бу борада хабарлар "кўк-анорранглилар"га алоқадор саҳифаларда пайдо бўлди. 

35 ёшли футболчи аввалроқ профессионал футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди. 

Пике Испания чемпионати 13-турида "Альмерия"га қарши баҳс (2:0) унинг учун сўнггиси бўлишини маълум қилди. Қайд этилишича, футболчи "Осасуна" билан баҳс қайдномасига таркибдаги муаммолар туфайли киритилган. 

Эслатиб ўтамиз, Пике "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. Ҳимоячи 2004 йилгача Каталония клубида ўйнаган. Шундан кейин "Манчестер Юнайтед"га ўтиб "Сарагоса"да ижара асосида ҳаракатланган. Испаниялик ҳимоячи 2008 йилда яна "Барса" лагерига қайтиб келди. Пике "Барселона" сафида 616 та ўйинда майдонда ҳаракатланди ва жамоаси билан бирга 28 та совринга эга чиқди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика