UZ

Сўнгги янгиликлар

13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  0 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  0 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  2 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  1 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  3 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  37 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  10 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  145 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0

Ана холос! "Ланс" етакчиси "Рома"да тиббий кўрикдан ўтолмади Янгиликлар

Ана холос! "Ланс" етакчиси "Рома"да тиббий кўрикдан ўтолмади

Дансонинг 25 млн евролик "Рома"га трансфери муваффақиятсиз тугади.

"Ланс" Кевин Дансо "Рома"да тиббий кўрикдан ўтолмагани ҳақида баёнот берди. 25 млн евролик трансфер бекор қилинди.

Ҳимоячи кеча Италия пойтахтига учиб борган ва бир қатор кўриклардан ўтган. Бироқ кечга яқин унинг 23 млн евро ва 2 млн евро миқдоридаги қўшимча бонуслар эвазига сотиб олиш мажбуриятини ичига олган ижара шартномаси тўхтатилган.

Бу Дансода қандайдир юрак аномалияси борлигини англатиши мумкин, дейилади хабарда.

Италияда спорт билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи тиббий тестлар ўта қаттиқ тартибда ўтади, шу сабабли Кристиан Эриксен "Интер"ни тарк этишга мажбур бўлган – унга юрак дефибриллятори ўрнатилган ҳолатда спорт билан шуғулланишга рухсат берилмаган.

Айни пайтда "Рома" аллақачон Дансо ўрнига бошқа футболчи топган. Рим клуби 9 млн евро (+1 млн евро бонус)га сотиб олиш ҳуқуқи билан "Ювентус"дан Тиагу Жалони ижарага олади.

Дансо йўқ! Абдуқодир Ҳусанов учун йўл очилдими?

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика