Ана холос! Журналист ўйинларга пул тиккан барча италиялик футболчилар рўйхатини эълон қилди
14 окт 2023 13:59
Янгиликлар
Ана холос! Журналист ўйинларга пул тиккан барча италиялик футболчилар рўйхатини эълон қилди
Италиялик футболчиларнинг ўйиндарга пул тикишга алоқадорлиги ҳақида биринчи бўлиб хабар берган журналист Фабрицио Корона бундай ишларга аралашган барча футболчилар рўйхатини эълон қилди.
Рўйхатда қуйидаги футболчилар мавжуд:
Николо Фажоли, Федерико Гатти (иккиси – "Ювентус"), Николо Заньоло ("Астон Вилла"), Сандро Тонали ("Ньюкасл"), Алессандро Флоренци ("Милан"), Никола Залевски, Жанлука Манчини, Феликс Офена-Гьян (барчаси – "Рома"), Маттиа Закканьи, Мануэль Лаццари, Николо Ровелла, Лука Пеллегрини (барчаси – "Лацио"), Доменико Берарди ("Сассуоло"), Николо Барелла, Давиде Фраттези (иккиси – "Интер"), Лука Занимачча ("Кремонезе") ва Антонио Галло ("Лечче").
Аввалроқ ОАВда Тонали ва Заньоло, сўнгра Залеквски ноқонуний пул тикишда айбланаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.
Хусусан, Корона қўлида бу футболчиларнинг ҳақиқатан пул тикканликларини тасдиқловчи маълумотлар борлиги ва ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликни йўлга қўйгани хабар қилинган эди.
Фикрлар