UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Суперлига. "Бунёдкор" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  3 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  2 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  5 17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  7 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0

Ана холос: Артур Геворкян ПФЛ тарихидан жой олди! Янгиликлар

Ана холос: Артур Геворкян ПФЛ тарихидан жой олди!

Гап шунда-ки, туркманистонлик футболчи кеча бўлиб ўтган "Локомотив" - "Қизилқум" учрашувида майдонга тушиб, ўзига хос воқеага сабаб бўлди.
1-даврани "Насаф" сафида тўлиқ ўтказган ярим ҳимоячи, илк давранинг қолдирилган ўйинида бошқа жамоа сафида ҳаракат қилди. Артур мавсум бошида 14та ўйинда майдонга тушган, "Бухоро" билан ўйинни эса қизил карточка туфайли ўтказиб юборган. Бу уни даврани тўлиқ ўтказганини англатади. Кечаги ўйин эса, Геворкян учун биринчи даврада ўтиши керак бўлган 15та ўйиндан 16чиси бўлди.

Шу тариқа Геворкян, иккинчи давранинг қолган барча ўйинларида майдонга тушадиган бўлса, бир мавсумда 31та учрашувда иштирок этган футболчига айланади. Мавсум эса 30та турдан иборат.

Ҳудди шундай ҳолат "Қизилқум" таркибида ҳам кузатилди. Кеча майдонга тушган Эркин Бойдуллаев 1-даврада 10та учрашувда майдонга тушган. Артурдан фарқли равишда у жароҳат туфайли айрим ўйинларни ўтказиб юборган.

Яна бир қизиқ маълумот. "Пахтакор" билан кубокдан чиқиб кетган Нўъмон Ҳасанов, бир мавсумни ўзида иккинчи маротаба кубокни тарк этди. Бу сафар "Қўқон-1912" билан. Энг қизиғи шунда-ки, иккала ҳолатда ҳам Нўъмон Ҳасанов "Бухоро"га имкониятни бой берди.
Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика